хаёлан. — Дили ёришади. — Яхшиям эри раисми, брп-
гадми бўлмагани... Ана, қанчаси қамоқда ётибди.
Нариги хонадан ингроқ товуш келади.
— Қайси бири?— дейди Алил<он хавотир билан.
— Салимангиз... — Муяссар нариги хонада ётган
уч қизининг қайси бири тушида алаҳснрагани-ю, қай-
си бири инграганини аниқ биладн.
— Яна баннисага ётқизсакмикин, — дейди Али-
жон.— Жигар огриғи қўзгади шекилли. Ҳалимага
ўхшаб...
— Нафасингизни пссиқ қилинг! — дейди Муяссар
беозор жеркиб.
Эрининг кўнглидан ўтаётганларни билади. Узи-
нинг ҳам кўз ўнгига лоп этиб Ҳалнмахон келади.
Валижондан кейин туққан қизи. Узиям бу дунёга си-
ғадиган қиз эмасди-да. Сочи ер супурарди. Киприги
юзига тушарди. Отаси ҳам ҳайрон: кимга тортган бу
қиз? Чап қўллаб расм чизса, (чапақай эди), одамнинг
ақли шошарди... Шунақа меҳнаткаш, шунақа чақ-
қон. Нон ёпади, сигир соғади, пиллага қарайди, дала-
га чиқиб, чопиқ қилади, юз килолаб пахта теради.
Яхши қиз маҳалладан чиқмайди, деган гап рост экан.
Ун олтига тўлиб-тўлмасдан турнақатор совчилар қат-
наса денг... Бўлмаса тўққизинчига энди кўчган қиз...
Бир куни Муяссар ишдан келса, Ҳалимахон ака-
сини айвон бурчагидаги курсига ўтказиб қўйиб, аль-
бомга расмини чизяпти. Қўлида бўёқ-қалам, «Э, бу-
нингизга айтинг, ая, хит қилиб юборди-ку, одамни, —
деди Валижон дўриллаб. — Нима, мен виставкага қў-
йилган эчкиманми? Икки соатдан бери қоққан қо-
зиқдек ўтирибман. Э, бор-е1»— Валижон қўлини пахса
қилиб ўрнидан туриб кетаётган эди, Ҳалимахон му-
лойим жилмайди. «Қирқига чидадингиз, қирқ бири-
гаям чиданг-да, акажон! Беш минут қолди».
Муяссар қизи чизган расмга мундай қараса... Е тав-
Do'stlaringiz bilan baham: |