Ўткир ҳошимов наср бўстони изтироб ҳикоялар тошкент Езувчи* нашриёти


Эшик-дераза ўрнатиш, сомон сувоқ, оқ сувоқ, бўёқ


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/36
Sana16.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1204542
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
Otkir Hoshimov. Iztirob 1991 1

Эшик-дераза ўрнатиш, сомон сувоқ, оқ сувоқ, бўёқ... 
Эҳ-ҳе!
Ажаб, Алижон' унинг дилидан ўтганшш дарров 
сезади.
— Қўявер онаси, — дейди юпатпб. — Мусулмон- 
чилик — астачилик. Бахтимизга болалар соғ бўл- 
син. — Шундай деб сигаретни пислага босиб ўчира- 
ди. — Ухла, онаси, чарчагансан.
Тошойна янаям хирароқ йилтирайди. Соат алла- 
ловчи оҳангда чиқиллаётганга ўхшайди. Бора-бора
www.ziyouz.com kutubxonasi


соат овози жимлик қўйнига сингиб кетади. Муяссарни 
уйқу элитади. Шунда эри елкасига оҳиста туртгани- 
ни сезиб норозилик билан кўзини очади.
— Нима дейсиз? — дёйди озорланиб.
— Онаси... — АлИжон 
йўталиб 
қўяди. — Ўйлаб 
қарасам, ўшаёқ менга тўгри келмас экан.
Муяссар уйқусираб яхши тушунмайди:
— Қанақа ўшаёқ?
— Уша-да! Ҳалтубами.Малтубами1. . . . Бориш юз 
сўм... Келиш юз сўз... Ундан кўра кўмир олайлик... 
Валижонинг келгунча уйни сувоқдан чиқариб қў- 
яйлик.
Муяссарнинг уйқуси бир зумда ўчади.
— Эсингиз жойидами, дадаси! — дейди астойдил 
койиб. — Етти йил кутиб, энди путёвка олган бўл- 
сангиз, яримжон бўлиб қолган бўлсангиз... Сиз ҳам 
умрингизда бир марта...
— Ке қўй онаси! — Алижон тагин унинг бошини 
силайди. — Олтиариқ томонда иссиқ сув бормиш. 
Шунга уч марта тушсам отдек бўлиб кетаман. Мана 
кўрасан.
Эри шу қадар ишонч билан гапирадики, Муяссар 
иккиланиб қолади.
— Қандоқ бўларкин, дадаси, — дейди бўшашиб.— 
Атайлабдан путёвка берган бўлса... Лабздан қайтсан- 
гиз...
— Ухла, — дейди Алижон алланечук хотиржам- 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling