Ўзр бхмс "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос"
Download 68.06 Kb.
|
БХМС-0
ЎзР БХМС "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос"Кириш Изохлар, хисоб-китоблар ва тушунтиришлар Тамойиллар Молиявий хисобот элементлари Молиявий хисоботлар элементларини акс эттириш Молиявий хисоботлардаги элементларни бахолаш КИРИШ Концептуал асоснинг мақсади ва мақоми Концептуал асоснинг амал қилиш доираси Молиявий хисоботдан фойдаланувчилар ва уларнинг ахборотга бўлган эхтиёжи Молиявий хисоботнинг мақсади Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти, молиявий ахволи ва молиявий ахволидаги ўзгаришлар Концептуал асоснинг мақсади ва мақоми 1. Ушбу концептуал асос Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш асосини ташкил этувчи тушунчаларни белгилаб беради. Ушбу концепциянинг мақсади қуйидагиларга ёрдам беришдан иборат: 1.1. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизимини тартибга солувчи давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига - бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини (кейинги ўринларда БҲМС) ривожлантириш ва уларни қайта кўриб чиқишда; 1.2. Молиявий ҳисоботни тайёрловчи шахсларга - БҲМС дан фойдаланишда; 1.3. Аудиторларга - БҲМС молиявий ҳисоботига мос келадиган хулосаларни тайёрлашда; 1.4. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга - молиявий ҳисоботдаги маълумотларни таҳлил қилишда. 2. Концентуал асос БҲМС ҳисобланмайди ва бирон-бир низоли масалани баҳолаш ёки тушунтириш учун унинг таърифларини ўз ичига олмайди. Ушбу концептуал асосдаги мавжуд қоидалар бухгалгерия ҳисобининг алоҳида бир стандартини рад этмайди. 3. Айрим ҳолларда, агар концептуал асос билан БҲМС ўртасида зиддиятлар бўлса, - БҲМСнинг талаблари концептуал асос талабларидан устун келса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги БҲМСни ишлаб чиқишда ушбу концептуал асосга амал қилади ва ана шу зиддиятларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради. 4. Концентуал асос бухгалгерия стандартларининг амалий фаолиятини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекисгон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилади. Download 68.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling