Ўзр бхмс "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос"


Download 68.06 Kb.
bet10/11
Sana14.05.2023
Hajmi68.06 Kb.
#1461938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
БХМС-0

Молиявий натижалар
60. Даромадлар ва харажатлар молиявий натижалар тўгрисидаги ҳисоботда қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш мақсадида фаолият турларини чегаралаш йўли билан кўрсатилиши мумкин. Масалан, хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти давомида ва фаолият жараёнидаги фавқулодда ҳолатларда юзага келадиган даромадлар ва харажатларнинг моддалари ўртасидаги чегара умумий қабул қилинган амалиётдир. Бундай чегаралаш хўжалик юритувчи субъектнинг келгусида пул маблагларини кўпайтириш қобилиятига баҳо беришда аҳамиятли бўлган моддаларнинг манбалари асосида ўтказилади. Моддаларни чегаралашда хўжалик юритувчи субъектнинг табиати ва унинг фаолияти билан ҳисоблашиш керак. Битта хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти натижасида пайдо бўладиган моддалар бошқаларига қараганда фавқулодда бўлиши мумкин.
61. Даромадлар ва харажатларнинг моддалари ўртасидаги чегара ҳамда уларнинг ҳар хил комбинациялари ҳам хўжалик юритувчи субъектнинг иш натижаларини кўрсатиш имкониятини беради. Бундай бўлимлар ҳар хил моддаларни ўз ичига олади. Масалан, молиявий натижалар тўгрисидаги ҳисобот солиққа тортилишгача ва ундан кейинги молиявий-хўжалик фаолиятидан олинган даромадни кўрсатади.
62. Омонат эгаларининг хусусий сармояга улушлари - даромад ҳисобланмайди; хусусий сармоянинг эгалари ўртасида тақсимланиши - харажат ҳисобланмайди.
Даромадлар ва харажатларни аниқлаш уларнинг асосий фарқ қилувчи жиҳатларини очиб беради, лекин уларни молиявий натижалар тўгрисидаги ҳисоботда эътироф этищдан олдин жавоб бериши лозим бўлган мезонларни аниқлаштирмайди.
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ АКС ЭТТИРИШ
Преамбула
Активни акс эттириш
Мажбуриятларни акс эттириш
Даромадни акс эттириш
Харажатларни акс эттириш
63. Акс эттириш - бухгалтерия балансига кириш жараёни ёки жиҳатни аниқлаштиришга жавоб берувчи ва уларда акс эттирилиши лозим бўлган моддаларнинг молиявий натижалари тўгрисидаги ҳисоботдир.
Акс эттириш жараёни модданинг баёнини ҳам, унинг пулдаги ифодасини ҳам ўз ичига олади, шунингдек у ушбу модданинг бухгалтерия балансига ёки молиявий натижалар тўгрисидаги ҳисоботга киритилишидир.
64. Модданинг мезонга мувофиқлигини аниқлаш учун ва уни малакали тарзда акс эттиришда аҳамиятлилик ва таққослаш қоидаларига эътиборни қаратиш керак.
Элементлар ўртасидаги ўзаро боглиқлик таъриф ва мезонларга жавоб берадиган модда алоҳида жиҳатни акс эттиришини англатади. Масалан, активнинг акс эттирилиши ўз-ўзидан даромад ёки мажбуриятнинг бошқа элементини акс эттиришни талаб қилади.

Download 68.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling