Ўзр бхмс "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос"


Download 68.06 Kb.
bet5/11
Sana14.05.2023
Hajmi68.06 Kb.
#1461938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
БХМС-0

Мазмунининг шаклдан устунлиги
25. Агар ҳисоб-китоб ҳужжатларида ва молиявий ҳисоботда ахборот операциялар ва воқеаларнинг мазмунини ишончли даражада акс эттирса, бундай ахборот унинг ҳуқуқий шакли билангина эмас, балки моҳияти ва иқтисодий реаллиги билан мувофиқ ҳолда ҳисобга олиниши ва тақдим этилиши зарур.
Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги
26. Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун, бир ҳисобот давридаги ахборот бошқа ҳисобот давридагиси билан қиёсланадиган бўлиши керак. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланадиган ҳисоб-китоб сиёсатидан, ана шу сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари лозим.
Молиявий ҳисоботдаги бетарафлик
27. Молиявий ҳисоботда бериладиган ахборот ишончли бўлиши учун тахминлардан мустақил бўлиши лозим.
Ҳисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги
28. Ҳисобот даврида бўлган даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги шуни англатадики, мазкур даврда ушбу ҳисобот давридаги даромадларни олишга асос бўлган харажатларгина акс эттирилади. Агар даромадлар билан харажатларнинг ўртасида бевосита боглиқликни ўрнатиш қийин бўлса, харажатлар бирон-бир тақсимлаш тизимига мувофиқ бир нечта ҳисобот даврлари ўртасида тақсимланади. Бу масалан, бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига тааллуқлидир.
Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси
29. Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳолаш қоидаси шундан иборатки, уларнинг таннархи ёки сотиб олиш қиймати асосий баҳодир.
Стандартларда кўзда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳо сотиб олиш қийматидан фарқ қилиши мумкин.
Тушунарлилик
30. Молиявий ҳисоботларда берилаётган ахборот фойдаланувчиларга тушунарли бўлиши керак.
Аҳамиятлилик
31. Молиявий ахборот фойдаланувчилар қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг эҳтиёжларини қондириш ва уларга операцион, молиявий ва хўжалик фаолиятига баҳо беришда кўмаклашиш учун аҳамиятли бўлиши керак.
Жиддийлик
32. Агар ахборотни киритмаслик ёки нотўгри тақдим этиш ахборотдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қилинган иқтисодий қарорларига таъсир этса, у жиддий ҳисобланади. Ахборотнинг аҳамиятига унинг моҳияти ҳам, шунингдек унинг қиммати (жиддийлиги) ҳам таъсир ўтказиши мумкин.

Download 68.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling