француз тили учун – B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун – B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун – B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.
Изоҳ: Хорижий тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилар ушбу банддаги баллни олиши учун TOLES (Test Of Legal English Skills)нинг Higher ёки Advanced (С1) даражасига эга бўлиши талаб этилади.
Илмий ва инновацияларга оид ишлар
|
0-40
|
|
9.
|
Профессор-ўқитувчи томонидан диссертация ҳимоя қилинганлиги ёки илмий унвонлар олганлиги
|
ўқув йили якуни бўйича
|
4
|
Профессор-ўқитувчи томонидан илмий даража (ҳимоя) ёки илмий унвонларни учун балл беришда Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан илмий даража ва илмий унвон берилганлиги тўғрисидаги диплом санаси ҳисобга олинади ҳамда ушбу бандда назарда тутилганидек PhD-3 балл, DSc-4 балл, доцент-3 балл, профессор-4 балл берилади.
Мазкур банд бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 4 ни ташкил қилади.
|
10.
|
Халқаро кўрсаткичларга кўра олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари нашрларига иқтибослар («Web of Science», «Scopus» ва «Google Scholar» базалари бўйича) мавжудлиги
|
ўқув йили якуни бўйича
|
3
|
Халқаро индекслар маълумотларига кўра профессор-ўқитувчилари нашрларига иқтибослик кўрсаткичини Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими билан биргаликда аниқлайди ва баҳолайди.
Профессор- ўқитувчилари нашрларига иқтибослар қуйидагича:
1-4 та иқтибос- 1 балл; 5-10 та иқтибос-2 балл; 11 дан юқори- 3 балл олиши учун асос бўлади.
|
11.
|
«Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник базасига кирувчи журналда мақола чоп этилганлиги
|
ўқув йили якуни бўйича
|
10
|
Чоп этилган мақола «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник базасида индексацияланганлиги Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан аниқланади ва баҳоланади.
Профессор-ўқитувчи томонидан якка муаллифликда 1 та «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник базасига кирувчи журналда мақола чоп этилиб, индексацияланганлиги учун 5 балл берилади, 2 та ва ундан ортиқ бўлса 10 балл берилади.
Мақола ҳаммуаллифликда ёзилганда жами баллар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.
|
12.
|
Республика илмий журналларидаги (ОАК рўйхатидаги) илмий мақолалар чоп этилганлиги
|
ўқув йили якуни бўйича
|
4
|
Республика илмий журналларидаги (ОАК рўйхатидаги) илмий мақолалар чоп этилганлиги Илмий тадқиқотлар, инновациялар илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан аниқланади ва баҳоланади.
Битта мақола чоп этганлик учун 2 балл берилади.
Мақола ҳаммуаллифликда ёзилганда жами баллар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.
Мазкур банд бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 4 ни ташкил қилади.
|
13.
|
Хорижий илмий тадқиқот марказлари грантлари ва хорижий илмий фондлари маблағлари ва Давлат грантлари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар
|
ўқув йили якуни бўйича
|
5
|
Хорижий ва давлат грантлари соҳиби бўлганда:
Раҳбар учун-5; аъзолик учун-3.
Мазкур банд бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 5 ни ташкил қилади.
|
14.
|
Соҳалар буюртмалари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар
|
ўқув йили якуни бўйича
|
3
|
Бир нафар профессор-ўқитувчи учун соҳалар буюртмалари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар ўқув йили якунида камида–500 минг-1 млн.сўм- 1 балл, 1 млн-3 млн.сўм- 2 балл, 3 млн-5 млн сўм-3 балл ҳисоб рақамига тушганида берилади. Ушбу банд бўйича шартнома, режа-молия бўлими ва бош ҳисобчи томонидан тасдиқланган тақдирда балл берилишига асос бўлади.
Мазкур банд бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 3 ни ташкил қилади.
|
|