Тўлиқ моддий жавобгарлик хақида


Download 45 Kb.
Sana19.02.2023
Hajmi45 Kb.
#1214336
Bog'liq
моддий жавобгарлик шартномаси


Тўлиқ моддий жавобгарлик хақида


ШАРТНОМА №


Наманган шахар “___ ” _______ 2019 йил.


Бизлар қуйида имзо чекиб, ушбу шартномани тузувчилар бир томондан (маъмурият номидан ) Наманган худудий электр монтаж назорати МЧЖ директори Ж.Мухаммадалив, иккинчи томондан (жавобгар шахс) бўлиб, назоратчи ______________ ушбу шартномани қуйидагилар хақида туздик..

  1. Шартноманинг умумий мазмуни.

Наманган худудий электр монтаж назорати МЧЖ бўйича мавжуд пул маблағлари ва терминални сақланиши, мақсадли фойдаланиши юзасидан тўлиқ моддий жавобгарликни масъул шахсларга юклаш ва моддий бойликлар устидан назоратни кучайтириш:

  1. Маъмурият ўз зиммасига олади.

  • масъул ходимга муттадил иш олиб бориш учун зарур шароитларни яратиб бериш ва унга ишониб топширилган моддий бойликларни сақлаш, қабул қилиш,ишлов бериш, тарқатиш (сотиш), ташиб келтириш ёки ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш билан боғлиқ амалдаги йўриқномалар, меъёрномалар ва қонун-қоидалар билан таништиришни:

  • моддий бойликларни белгиланган тартибда йўқланмадан ўтказиб ишни амалга оширишни:

  • масъул ходимнинг айби билан унга ишониб топширилган моддий бойликларни сақланиши таъмиланмаган халларда, корхонага етказилган зарар хажмини аниқлаш ва уни ундириб олишни амалдаги қонунларга мувофиқ амалга оширишни:

  1. Моддий жавобгар шахс ўз зиммасига олади

  • масъул ходимга корхона маъмурияти томонидан ишониб топширилган пул маблағлари ва (тулов терминали жихозини) моддий бойликларни сифатли сақланиши ва фаолияти давомида самарали фойдаланиши чораларини кўришни:

  • унга ишониб топширилган моддий иш бойликларини сақланиши ва бутунлигига хавф солувчи барча холларда (ёнғин, сув тошқини, ўғирлик ва бошқалар) хақида маъмуриятни ўз вақтида огохлантиришни:

  • моддий бойликларни харакати ва қолдиқлари хақида маълумотларни белгиланган тартибда пул-товар хисоботларини тузишни ва белгиланган муддатда коллеж хисобхонасига тақдим етишни:

  • ўзига бириктирилган моддий бойликларни белгиланган тартибда йўқланмадан ўтказилганда хайъат аъзолари ишига тўсқинлик қилмасдан ёрдам бериш ва ўзи йўқланмада иштирок етишини:

  • масъул ходим айби билан унга ишониб топширилган моддий бойликларни сақланиши таъминланмаган холларда корхонага етказилган зарарни амалдаги қонунларга мувофиқ тўлашни.

  1. Маъмурият ва жавобгар шахс ўртасидаги келишмовчилик белгиланган тартибда қонун асосида хал етилади.

  2. Ушбу шартнома жавобгар шахсга корхонанинг моддий бойликлар билан ишлашдаги бутун вақт давомида ўз кучини йўқотмайди.

  3. Ушбу шартномани икки нусхада тузилди, биринчи нусхаси маъмуриятда, иккинчиси еса жавобгар шахсда сақланади.Хар иккаласи бир хил ахамиятга ега.Шартнома номуйян муддатга амал қилади.



МАЪМУРИЯТ. МОДДИЙ ЖАВОБГАР ШАХС.

НАМАНГАН ХУДУДИЙ ЭЛЕКТР МОНТАЖ МАХСУС НАЗОРАТИ МЧЖ ___________ Ж.Мухаммадалиев
_________________________
_________________________
_________




Download 45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling