Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари
Декабрь ойида ўқиш учун тавсия этиладиган адабиётлар
Download 83.41 Kb.
|
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2- ҳафта. Қадриятлар қадр топган юрт. 1-босқич.
2- ҳафта. Қадриятлар қадр топган юрт. 1-босқич. Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабаларнинг хабардорлик даражаси аниқланади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатларик” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади. Талабаларга кейинги ҳафтада бўладиган янгиликлардан хабардор бўлиб келиш топшириқ берилади. 2-босқич. 10 декабрь – “Инсон ҳуқуқлари куни” муносабати билан ушбу кун мазмун-моҳиятини ёшларга кенг тушунтириш. 1948 йилнинг 10 декабрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти умумэътироф этилган Инсон ҳуқуқларини тасдиқлаганлиги. 1950 йилда Бош ассамблея 423 (V) резолюциясини қабул қилиб, аъзо давлатларга ва бошқа манфаатдор томонларга 10 декабрда Инсон ҳуқуқлари кунини нишонлашни тавсия қилганлиги ҳақида маълумот берилади. 11 декабр ЮНИСЕФнинг ташкил топганлиги, бу конвенцияда тасдиқланган бўлиб, 192 мамлакат ҳукуматлари, хусусан қийин аҳволда қолган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбуриятини олганлиги ҳақида маълумот берилиб, унинг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашиш ва салоҳиятларини ҳар томонлама ривожлантириш учун имкониятларини кенгайтиришга қаратилган фаолият юритиши борасида тушунтирилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонида келтирилган «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури моҳиятини талабаларга етказиш. 3-босқич. Талаба-ёшларга инсонпарварлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Инсонпарварлик – одам зотига меҳр-муҳаббат билан қараш, уларни ҳурмат қилиш, қадрлаш, уларнинг моддий фаровонлигига катта ҳисса қўшиш, ўзида юксак маънавий фазилатларни ривожлантиришга қаратилган ҳаракат эканлиги. Инсонпарварликнинг асосий йўналиши одамлар тақдири, ўз халқи манфаатлари, мамлакат аҳолиси тақдири билан ўз тақдири боғлиқ эканини англашдан бошланиши ҳақида гапирилади. 4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб ўтган ҳафтада берилган китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Ўқиган талабалардан мазмуни сўралади. Китобнинг қизиқарли жойларидан парчалар ўқилиб, талабаларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади. Download 83.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling