Ноябрь ойида ўқиш учун тавсия этиладиган адабиётлар
1-босқич учун:
|
Аҳмад Яссавий “Ҳикматлар”
|
2-босқич учун:
|
Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар” романи
|
3-босқич учун:
|
Саид Аҳмад “Уфқ” трилогияси
|
4-босқич учун:
|
Тоҳир Малик “Талваса” асари
|
2-ҳафта.
Тарбия – ҳаёт-мамот масаласи
1-босқич(20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан сўралади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич (20 дақиқа). Миллий педагогиканинг тараққиёт тарихига бағишланган тушунтириш ишлари олиб борилади. Тарбия масаласи барча жамиятлар учун ҳаёт-мамот масаласи, келажакнинг тақдири билан боғлиқ масала бўлиб келганлиги, миллий тарбия инсон шахсини шакллантиришга, унинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий, маданий, маърифий ҳаётда фаол иштирокини таъминлашга қаратилган барча маънавий таъсирлар, тадбирлар, ҳаракатлар, интилишлар йиғиндисини англатиши тушунтирилади. Миллий тарбия. фақат оила, мактаб, болалар ва ёшлар ташкилотларида олиб бориладиган тарбиявий ишларни эмас, балки бутун ижтимоий тузум, унинг етакчи ғоялари, адабиёт, санъат, кино, радио, ТВ, ОАВ ва бошқаларни ҳам ўз ичига олиши айтилиб, миллий тарбия муайян шахснинг маънавий ривожи, дунёқараши, ахлоқий қиёфаси, эстетик диди ўстирилишига йўналтирилган педагогик фаолиятни англатиши ҳақида тушунча берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифи асосида ташкил этилган “Тарбия” фани ҳақида тўхталиб ўтиш ва бу фан таълим жараёнидаги ўрни эътироф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |