Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


Download 83.41 Kb.
bet10/35
Sana23.10.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1717407
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

НОЯБРЬ ОЙИ


1-ҳафта.


Буюк юртнинг бахтиёр фарзандлари


1-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабаларнинг фикр-мулоҳазалари сўралади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Талабаларга кейинги ҳафтада бўладиган янгиликлардан хабардор бўлиб келиш топшириқ берилади.
2-босқич(20 дақиқа). Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, иқтидорли ва истеъдодли ёшларнинг илм ва спорт соҳаларда ютуқларни қўлга киритаётган ёшлар ҳақида мисоллар келтирилади.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида республикамизда Зулфия номидаги Давлат мукофоти, “Ниҳол” мукофоти, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси ҳамда Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий номидаги қатор давлат стипендияларининг таъсис этилиши “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!” деган эзгу ғоянинг рўёбга ошишини таъминлаши шарт эканлиги таъкидланади.
3-босқич(20 дақиқа). Талаба-ёшларга мардлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Мардлик – инсоннинг олий фазилати бўлиб, унда ботирлик, қаҳрамонлик, садокат, вафо мужассамлашган. Мардлик қийин аҳволга тушиб қолган одамларга ёрдам, мадад бериш, уларни қўллаб-кувватлаш. Мард киши сўзида туриши, берган ваъдасининг устидан чиқиши билан бошқалардан ажралиб туриши. Улар маънавий жиҳатдан юксак бўлиб, вафодор, садокатли, яхшилик қилувчи инсонлар эканлиги тушунтирилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб қуйидаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Улардан шу китоб ҳақида сўралади. Билганлар бўлса мазмуни сўралади. Акс ҳолда қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.


Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling