Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


Download 83.41 Kb.
bet30/35
Sana23.10.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1717407
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

МАЙ ОЙИ


1-ҳафта.


Инсон хотира туйғуси билан барҳаётдир.
 
1-босқич (20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан сўралади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич(20 дақиқа).  Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи тушунча эканлиги, аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятлиги тушунтирилади. “Қадрият, эътибор ва эъзоз”, “Ватан эркинлиги учун ўз жонини қурбон қилганлар хотираси ҳамиша барҳаёт”, “Хотира муқаддас”, “Инсон қадри азиз”, “Тинчлик қадри” каби мавзулар доирасида тушунтириш ишларини олиб борилади. “9 май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан кекса ва қарияларни, улуғ Ватан уруши қатнашчиларини хотирлаб, маънавият соатлари ҳисобидан уйларига бориб келинса, дарс янада самарали бўларди.
3-босқич(20 дақиқа). Талаба-ёшларга уқувлилик фазилати ҳақида тушунча бериш. Уқувлилик – зеҳни ўткирлик, идроклилик, бирон-бир воқеа-ҳодисага ўз муносабатини билдира олиш қобилияти эканлиги ҳақида тушунча берилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб қуйидаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Улардан шу китоб ҳақида сўралади. Билганлар бўлса мазмуни сўралади. Акс ҳолда қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.



Май ойида ўқиш учун тавсия этиладиган адабиётлар

1-босқич учун:

Имом Бухорий ҳадислари

2-босқич учун:

Абу Али ибн Сино “Уржуза” асари

3-босқич учун:

Аҳмад Яссавий “Ҳикматлар”

4-босқич учун:

Хайриддин Султонов “Бобурийнома” асари



Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling