АПРЕЛЬ ОЙИ
1-ҳафта.
Дунёни забт этиб
1-босқич. Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан сўралади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич. 9 апрель – Соҳибқирон, буюк саркарда Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун муносабати билан буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур бобомизнинг қилган яратувчилик ишлари тўғрисида батафсил маълумот бериш. Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарининг бугунги кун учун аҳамияти ҳақида гапирилади.
3-босқич. Талаба-ёшларга баҳамжиҳат фазилати ҳақида тушунча бериш. Баҳамжиҳатлик бирлашиб, бир ёқадан бош чиқарган ҳолда иш юритиш. Баҳамжиҳатлик орқали катта-катта муаммоларнинг осон ечим топили ҳақида тушунча берилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб қуйидаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Улардан шу китоб ҳақида сўралади. Билганлар бўлса мазмуни сўралади. Акс ҳолда қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.
Апрел ойида ўқиш учун тавсия этиладиган адабиётлар
|
1-босқич учун:
|
Муҳаммад Али “Сарбадорлар” асари
|
2-босқич учун:
|
Шукур Холмирзаев “Қил кўприк”, Олабўжи”, “Сўнгги бекат”, “Йўловчи” асарлари
|
3-босқич учун:
|
Абдулҳамид Чўлпон. “Кеча ва кундуз” асари
|
4-босқич учун:
|
П.Қодиров “Юлдузли тунлар” романи
|
Do'stlaringiz bilan baham: |