Тўлқин эшбеков хуршид эшов ахборот ва мураббийлик соатлари сабоқлари


-ҳафта. Инсон маънавий камолотида ислом динининг ўрни


Download 83.41 Kb.
bet31/35
Sana09.04.2023
Hajmi83.41 Kb.
#1344699
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
Ахборот соатлари охири КУЛЛАНМА 17 08 2022

2-ҳафта.


Инсон маънавий камолотида ислом динининг ўрни


1-босқич(20 дақиқа). Мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида талабалардан сўралади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ахборот соатлари” ва “Мураббийлик соатлари” учун берилган материаллар билан таништирилади.
Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан ўзлаштириб келиш топшириғи берилади.
2-босқич(20 дақиқа). Ислом динининг бугунги кунда шахс маънавий шаклланишидаги ўрни ва аҳамияти, унга бугунги куннинг муносабати ҳақида фикр-мулоҳаза юритилади. Қуръони Карим, Ҳадислар ва шариат кўрсатмалари инсон маънавий-маърифий камолотининг асоси бўлган ахлоқ-одоб тарбиясининг барча қирраларини ўз ичига олиши, уларда ахлоқий камолот, халоллик ва поклик, имон ва виждон билан боғлик фазилатлар мужассамлашганлиги таъкидланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 72-сессиясида сўзлаган нутқида айтилган Ислом дини ҳақидаги ("Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади") фикрлари моҳиятини талабаларга етказиш.
3-босқич(20 дақиқа). Талаба-ёшларга болажонлик фазилати ҳақида тушунча бериш. Болажонлилик ўзбек халқига хос бўлган маънавий фазилатларнинг ичида энг кенг тарқалган ва асарлар мобайнида қадрият сифатида келаётган фазилат эканлиги ҳақида тушунтирилади. Иккинчи жаҳон уруши ва бошқа оғир вазиятларда болажонлик фазилатларининг тарғиботи ҳақида фикрлар алмашилади.
4-босқич (20 дақиқа). Талабаларнинг қайси босқичдалигига қараб қуйидаги китоблардан бири талабалар ўртасида тарғиб қилинади. Улардан шу китоб ҳақида сўралади. Билганлар бўлса мазмуни сўралади. Акс ҳолда қисқача мазмуни айтиб берилади ва шу орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.


Download 83.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling