Тўлов контракт асосида мутахассис тайёрлашга контракт № e-0822/1699 2022 йил " " сентябрь Бухоро шаҳри
Download 45.61 Kb. Pdf ko'rish
|
mpdf (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОЧИЛОВ ШУҲРАТЖОН ФУРКАТОВИЧ
- 1. Контракт предмети 1.1. Университет 60910200-Davolash ishi
- Таълим босқичи
Тўлов контракт асосида мутахассис тайёрлашга КОНТРАКТ № E-0822/1699 2022 йил "_______" сентябрь Бухоро шаҳри “Turon Zarmed Universiteti” маъсулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда "Университет" деб юритилади) номидан Устав асосида иш юритувчи ректор ОЧИЛОВ ШУҲРАТЖОН ФУРКАТОВИЧ бир томондан, Jobirov Samariddin Abdusamat o'g'liни (талабанинг фамилияси, исми ва шарифи) (кейинги ўринларда матнда "Талаба" деб юритилади) иккинчи томондан, иштирокида (биргаликда – “Тарафлар” деб аталишади) мазкур контрактни туздилар 1. Контракт предмети 1.1. Университет 60910200-Davolash ishi таълим йўналиши бўйича Kunduzgi шаклда бакалавр қилиб тайёрлаш дастури бўйича ўқув жараёнини (кейинги ўринларда “Ўқитиш”) амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади, талаба Университет томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича тақдим этиладиган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Талабанинг таълим жараёни маълумотлари қуйидагича: Таълим босқичи: Бакалавр, таълим шакли: Kunduzgi ўқиш муддати: 6 йил Таълим йуналиши: 60910200-Davolash ishi Ўқув курси______курс 2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: 2.1. Университет мажбуриятлари: 2.1.1. Таълим бериш учун Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги Қонунига мувофиқ Университет Уставида назарда тутилган зарур шарт-шароитларни яратиш. 2.1.2. Талабаларга қонун билан берилган ҳуқуқларининг эркин амалга оширилишини ва Университет Уставига мувофиқ мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш. 2.1.3. Мутахассисни тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ таълим стандарти талаблари даражасида тайёрлаш. 2.1.4. Бошланадиган ўқув йилида ўқитиш учун тўловнинг белгиланган миқдори тўғрисида ҳамда тўлов миқдори Университет томонидан ўзгартирилганда талабага ўз вақтида хабар бериш. 2.2. Университет ҳуқуқлари: 2.2.1. Талаба томонидан ўз мажбуриятларини бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш. 2.2.2. Таълим хизматлари сони ва сифатини пасайтирмаган ҳолда тасдиқланган ўқув машғулотлари жадвалига ўзгартиришлар киритиш, зарур ҳолларда ўқув жараёнини онлайн тарзда ташкил этиш, дарсларни, оралиқ ва якуний имтиҳонларни оффлайн ёки онлайн ўтказиш. 2.2.3. Мазкур Контракт бўйича тўлов кечиктирилган, Талаба томонидан Университет талабалари учун ўрнатилган ички-тартиб қоидалари бузилган тақдирда талабага чора қўллаш, талабанинг Ўқув биносига кириши ёки Университет ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, талабани талабалар сафидан чиқариш бўйича қарорни қабул қилиш. Download 45.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling