Тўлов контракт асосида мутахассис тайёрлашга контракт №2020/vfinp-118/3 2022 йил "5" сентябр Наманган шаҳри


Download 293.86 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana08.03.2023
Hajmi293.86 Kb.
#1252436
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2020 VFINP-118 3 (1)

4. Контрактни бекор қилиш
4.1. Контракт қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
4.1.1. Тарафларнинг ўзаро розилиги билан.
4.1.2. Талаба Университетнинг ички тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли талабалар сафидан
четлаштирилганда.
4.1.3. Тарафлардан бирининг контракт шартларини бажармаганида.
4.1.4. Узрли сабаблар билан таълим олувчининг шахсий ташаббусига кўра.
4.1.5. Университет ёки тўловчи ташкилот тугатилганида (ушбу ҳолда янги контракт


расмийлаштирилади).
4.1.6. Талаба Университетдан четлаштирилганда Университет бухгалтерияси билан ўзаро ҳисоб -
китоблар яъни қарзидорликлар қоплангандагина Ўқув услубий бошқарма томонидан талабага тегишли
ҳужжатлар қайтарилади.
5. Қўшимча шартлар
5.1. Тарафларнинг жавобгарлиги амалдаги қонунчилик, Университет Устави, ички тартиб қоидалари,
Университет раҳбариятининг бўйруқлари асосида белгиланади.
5.2. Тарафларга боғлиқ бўлмаган ҳолатларда (форс-мажор), яъни табиий офатлар, уруш
ҳаракатлари, иш ташлаш ва х.к. юз берганда, агар тарафлардан бири шу ҳодиса туфайли контракт
шартларини бажара олмаса, тарафга нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилмайди. Форс-мажор
ҳодисаси юз бергани ва шу сабабли шартнома шарти бажарилиши имконияти йўқлиги хужжат билан
тасдиқланган бўлиши керак. Талабанинг Интернетга уланиш имконияти йуклиги форс-мажор ҳолати
ҳисобланмайди.
5.3.. Талабанинг талабалар сафидан четлаштирилиши Тўловчини/Талабани Университет томонидан
тақдим этилган таълим хизматлари учун тўловни амалга ошириш мажбуриятидан озод этмайди.
5.4. Талабанинг академик қарздорлиги бўлган тақдирда, қайта ўқитиладиган фанлар ва
кредитларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда, Контракт тўловининг тегишли қисми Тўловчи/Талаба
томонидан ўрнатилган тартибда Университетга тўланади.
5.5. Ҳар бир семестр учун Университет мажбуриятларини бажарганлиги тўғрисида талаба билан
счёт-фактура ва бажарилган ишлар далолатномасини тайёрлайди. Счёт фактура ва бажарилган ишлар
далолатномасини имзолаш талабанинг мажбуряти эмас, ихтиёрий ҳуқуқи ҳисобланади. Тўловчи билан
счёт-фактура ва далолатномалар тузилмайди.
5.6. Ушбу Контракт тарафлар уни имзолаган кундан (ёки электрон тарзда контрактни олган кундан)
бошлаб кучга киради ва тўлиқ ижро этилгунга қадар амалда бўлади.
5.7. Тарафлар ўртасида пайдо бўладиган низолар тарафларнинг ўзаро келишувларига асосан, бундай
келишувга эришилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида белгиланган
тартибда ҳал этилади.

Download 293.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling