Тўлов контракт асосида мутахассис тайёрлашга
КОНТРАКТ № 22/10-BK-11-0131
2022 йил "5" август
Тошкент шаҳри
"Toshkent Amaliy Fanlar Universiteti" маъсулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда
матнда "Университет" деб юритилади) номидан Устав
асосида иш юритувчи ректор
УМАРОВ АБДУСАЛАМ ВАХИТОВИЧ бир томондан, ва
TOJIBOYEVA BAXTIGUL
TURSINBOY QIZI ни
(талабанинг фамилияси, исми ва шарифи)
(кейинги ўринларда матнда "Талаба" деб юритилади)
иккинчи томондан,
_____________________________, (кейинги ўринларда матнда "Тўловчи" деб юритилади)
_______________ асосида иш юритувчи
______________________________ иштирокида
(биргаликда – “Тарафлар” деб аталишади) мазкур контрактни туздилар
1. Контракт предмети
1.1. Университет
Педагогика ва психология таълим йўналиши бўйича Кундузги шаклда
бакалавр қилиб тайёрлаш дастури бўйича ўқув жараёнини (кейинги ўринларда “Ўқитиш”)
амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади, Талаба/Тўловчи Университет
томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича тақдим этиладиган хизматларни тўлаш
мажбуриятини олади. Талабанинг таълим маълумотлари қуйидагича:
Таълим босқичи:
Бакалавр
Таълим шакли:
Кундузги
Ўқиш муддати:
4-йил
Ўқув курси:
1-курс
Таълим йуналиши:
Педагогика ва психология
2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
2.1. Университет мажбуриятлари:
2.1.1. Таълим бериш учун Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига
мувофиқ Университет Уставида назарда тутилган зарур шарт-шароитларни яратиш.
2.1.2. Талабаларга қонун билан берилган ҳуқуқларининг эркин амалга оширилишини ва
Университет Уставига мувофиқ мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш.
2.1.3. Мутахассисни тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ давлат таълим
стандарти талаблари даражасида тайёрлаш.
2.1.4. Бошланадиган ўқув йилида ўқитиш учун тўловнинг белгиланган миқдори тўғрисида
ҳамда тўлов миқдори Университет томонидан ўзгартирилганда Талабага/Тўловчига ўз
вақтида хабар бериш.
2.1.5. Имтиҳонларни қайта топшириш ва/ёки бошқа хизматлар учун қўшимча
шартномаларни Талаба/Тўловчига тақдим этиш.