Тўлов контракт асосида мутахассис тайёрлашга контракт №22/10-bs-32-0599 2022 йил "5" август


Download 108.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana05.02.2023
Hajmi108.2 Kb.
#1167188
  1   2   3   4   5
Bog'liq
new dca63e80-7341-47b3-912b-baa68a492c70 (1)



Тўлов контракт асосида мутахассис тайёрлашга
КОНТРАКТ № 22/10-BS-32-0599
2022 йил "5" август
Тошкент шаҳри
"Toshkent Amaliy Fanlar Universiteti" маъсулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда
матнда "Университет" деб юритилади) номидан Устав асосида иш юритувчи ректор
УМАРОВ АБДУСАЛАМ ВАХИТОВИЧ бир томондан, ва ASHIRQULOV ISLOMJON
RAXMAT ни 
(талабанинг фамилияси, исми ва шарифи)
(кейинги ўринларда матнда "Талаба" деб юритилади) иккинчи томондан,
_____________________________, (кейинги ўринларда матнда "Тўловчи" деб юритилади)
_______________ асосида иш юритувчи ______________________________ иштирокида
(биргаликда – “Тарафлар” деб аталишади) мазкур контрактни туздилар 
1. Контракт предмети
1.1. Университет Компьютер инжиниринги (Ахборот хавфсизлиги) таълим йўналиши
бўйича Сиртки шаклда бакалавр қилиб тайёрлаш дастури бўйича ўқув жараёнини
(кейинги ўринларда “Ўқитиш”) амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади,
Талаба/Тўловчи Университет томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича тақдим
этиладиган хизматларни тўлаш мажбуриятини олади. Талабанинг таълим маълумотлари
қуйидагича:
Таълим босқичи:
Бакалавр
Таълим шакли:
Сиртки
Ўқиш муддати:
5-йил
Ўқув курси:
1-курс
Таълим йуналиши: Компьютер инжиниринги (Ахборот хавфсизлиги)
2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
2.1. Университет мажбуриятлари:
2.1.1. Таълим бериш учун Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига
мувофиқ Университет Уставида назарда тутилган зарур шарт-шароитларни яратиш. 
2.1.2. Талабаларга қонун билан берилган ҳуқуқларининг эркин амалга оширилишини ва
Университет Уставига мувофиқ мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш. 
2.1.3. Мутахассисни тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ давлат таълим
стандарти талаблари даражасида тайёрлаш. 
2.1.4. Бошланадиган ўқув йилида ўқитиш учун тўловнинг белгиланган миқдори тўғрисида
ҳамда тўлов миқдори Университет томонидан ўзгартирилганда Талабага/Тўловчига ўз
вақтида хабар бериш.
2.1.5. Имтиҳонларни қайта топшириш ва/ёки бошқа хизматлар учун қўшимча
шартномаларни Талаба/Тўловчига тақдим этиш. 

Download 108.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling