Тўлов шартномаси №


“Мактаб”нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 52 Kb.
bet2/3
Sana13.02.2023
Hajmi52 Kb.
#1192999
1   2   3
Bog'liq
шартнома2222

3.1. “Мактаб”нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
- Пуллик таълим хизмати кўрсатилганлиги учун ўз вақтида бадал тўловларини талаб қилиш;
- “Мактаб” да олиб борилаётган тўгаракка “тўгарак аъзоси” ни ўз вақтида келишини талаб қилиш ва “Мактаб” да белгиланган тартиб қоидаларга амал қилишни талаб қилиш;
- таълим – тарбия бериш учун Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги қонуни ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ “тўгарак аъзоси” га таълим бериш ва шу билан боғлиқ барча зарур шарт шароитларни яратиш;
- “тўгарак аъзоси” га қонун билан белгиланган таълим олиш ҳуқуқининг эркин амалга оширилиши ва ушбу шартномада кўзда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
- таълим хизмати тўлов тартиби ва миқдори ўзгарганида таълимнинг қолган муддати учун тўлов миқдори ҳақида “ота-оналар” га ўз вақтида хабар бериш;
3.2. “Тўгарак аъзоси” ва вакилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
- “тўгарак аъзоси” ўзи хохлаган тўгаракка ўз хохишига кўра аъзо бўлиши мумкин;
- “тўгарак аъзоси” ва вакили белгиланган тартибда таълим олинишини талаб қилиши мумкин;
- тўгарак машғулотлари учун тўланадиган ота-оналар бадал тўловини ҳар ойнинг ўнинчи санасидан кечикмасдан тўлаш;
- тўгарак машғулотлари учун амалга ошириладиган ота-оналар бадал тўловини банк муассасаларига тўлаш ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхасини “Мактаб” ҳисобхонасига тақдим этиш;
- агар ота-оналар бадал тўлови нақд пулсиз шаклда (пластик карточкадан ташқари) амалга оширилган бўлса “Мактаб” га тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси қўйилган холда) тақдим этиш;
- бир ҳафтадан кам бўлмаган муддатда тўгарак аъзосининг машғулотга қатнашмаслиги ҳақида ёзма равишда “Мактаб” маъмуриятини огохлантириш;
- “тўгарак аъзосининг” таълим жараёнига мунтазам қатнашишини таъминлаш;
- “тўгарак аъзоси” ни “Мактаб” маъмурияти томонидан тасдиқланган ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
4. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби
4.1. Шартномага томонларнинг келишувига кўра, ёзма равишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин;
4.2. Шартнома бекор бўлишининг умумий асосларидан ташқари қуйидаги ҳолларда бекор бўлиши мумкин:
- томонларнинг ўзаро розилиги билан;
- томонлардан бири шартнома шартларини бажармаганида;
- “ота-оналар” бадал тўловини белгиланган миқдорда ва муддатда амалга оширмаса шартнома бир томонлама бекор бўлишига асос бўлади.
5. Тарафларнинг жавобгарлиги
5.1. Мазкур шартномага белгиланган мажбуриятларни бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги амалдаги қонун хужжатлари билан белгиланади
6. Форс-мажор ҳолатлари
6.1. Томонлар шартнома тузилгандан кейин оқилона воситалар билан олдиндан кўра олмаган ёки бартараф эта олмаган фавқулотда ходисалар натижасида юзага келган енгиб бўлмас куч оқибатида бажармасликка сабаб бўлган ҳолда, шартнома бўйича мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажармаганлик учун жавобгарликдан озод қилинадилар. Бундай холатлар бўлиб табиий офатлар, ҳукумат қарорлари, харбий харакатлар, иш ташлашлар бўлиши мумкин.


7. Низоларни ҳал қилиш тартиби.
7.1. Шартнома юзасидан тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низо ва зиддиятлар келишувга кўра хал қилинади.
7.2. Тарафлар ўртасидаги низо ва зиддиятлар келишувга кўра бартараф қилинмаса, тегишли тартибда қонун нормаларига асосан суд тартибида ҳал қилинади.
8. Шартноманинг амал қилиш муддати.
8.1. Шартнома тарафлар томонидан имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва номуайян муддатгача амалда бўлади.
8.2. Ушбу шартнома икки нусхада ўзбек тилида тузилди ва бир хил юридик кучга эга.


Томонларнинг юридик манзиллари

Жондор “Баркамол авлод” болалар мактаби Манзил


Манзил: Халқобод кўчаси
7 уй __________________________
Телефон: 58-21-873 __________________________
ш/х 401522860062467950100075010 __________________________

бюджетдан маблағ олувчи СТИРи 203839925

ОКОНХ 93145


Download 52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling