Ўтмиш тажрибасининг масала ечимига таъсири


Download 19.01 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi19.01 Kb.
#1383981
Bog'liq
Лаборатория №2 (2)


Лаборатория № 2. “Ўтмиш тажрибасининг масала ечимига таъсири” методикаси
Тадқиқотнинг мақсади: тафаккур жараёнининг лабиллиги ва ригидлигини ўрганишдан иборат.
Зарурий анжомлар: А. Лачинс методикаси. Ўтмиш тажрибаси тафаккуримизда нафақат шахснинг ўзи учун одатий (таниш) муаммо ечими ва таҳлил усулларини таъминлашда ижобий аҳамиятга эга, балки янги муаммони ечишда ўзгармас (қотиб қолган), эски (консерватив) усулни қўллаш каби тўсиқларни ҳосил қилиши мумкин. Агар шахс таълим жараёни ва амалий фаолиятда чекланган миқдордаги муаммо ечим усулларини ўзлаштирса, унга тафаккурнинг ригидлиги (тафаккур сифати) хос бўлиши эҳтимол. Тафаккур ригидлиги – бу тафаккурнинг янги усул ва қоидаларга мослашишнинг заифлиги, тафаккур қобилиятининг сустлиги, фаолиятида шаклланган ҳаракат дастурини умуман ўзгартира олмаслик қобилиятидир. Когнитив, аффектив ва мотивацион ригидлик турлари мавжуд.
Кўрсатма: Сизнинг бланкингизда 10 та масала келтирилган, уларни ечишда содда арифметик амаллардан фойдаланишингиз кифоя. Қайд дафтарчангизга эса ҳар бир масалани ечиш учун бажарган амалларингиз кетма-кетлигини ёзиб боринг. Масалаларни ечиш вақт билан чегараланмаган, бироқ сиз топшириқларни тезроқ бажаришга ҳаракат қилинг, бунинг учун топшириқни ечишга киришишингиз билан секундомерни ёқинг. Тартиб бўйича масалаларни ечиб боринг. Масалаларни мустақил равишда, кўчирмасдан ёки маслаҳатлашмасдан бажариш зарур. Энг асосийси масалани мустақил, индивидуал, изчилликка риоя қилган ҳолда ечиш даркор.
Маълумотларни қайта ишлаш: рационал ва норационал ечимлар сонини ҳисоблаб чиқиш лозим. Биринчидан то бешинчи топшириққача ечимлар рационал хусусиятга эга, сабаби учала идишни қўллашни тақозо этувчи амаллардан ташкил топган. Олтинчи топшириқдан то ўнинчисигача рационаллик меъёри бўлиб минимал арифметик амаллар (икки, бир ёки ҳеч қандай амалларни қўлламаслик зарур) хизмат қилади. Агар олтинчидан ўнинчи топшириққа қадар ечимлар норационал (усулда ечилган) хусусиятга эга бўлса, синалувчида тафаккур ригидлиги мавжуд бўлиши мумкин.
Масалалар шундай танланганки, уларнинг бир қисми фақат бир усулда ечилади, бошқа қисми эса икки усулда: биринчи усулда ва рационалроқ, енгилроқ бўлган иккинчи усулда ечимга эга.
Ҳар бир рационал (кам ҳарж, кам амалли (кераксиз амалларсиз)) жавобларни “р” ҳарфи белгиланг, 6 топшириқдан 10 топшириқгача аввалги усулдаги ечимни мужассамлаштирса, яъни кераксиз амаллар ҳам бўлса (чунки 6 топшириқдан 10 топшириқгача икки ва битта амалдан фойдаланиш қулайроқ), “н” норационал деб белгилаймиз. Олинган натижалар қуйидаги жадвалга жойлаштирилади:
1-жадвал

Синалувчилар

Топшириқлар миқдори

Топшириқни ечиш усули

Рационал

Норационал

Топшириқ миқдори

% ҳисобида

Топшириқ миқдори

% ҳисобида


























































































Ўтмиш тажрибасининг масала ечимига таъсири” методикаси бланки


1. Сизларга 37, 21 ва 3 литр ҳажмли учта идиш берилган. 10 литр сувни қандай ўлчаш мумкин?
2. 9 литр сувни ўлчаб олиш учун 37, 24 ва 2 литр ҳажмдаги учта идишлардан қандай фойдаланиш зарур?
3. 39, 22 ва 2 литрли идишлар ёрдамида 13 литр сувни қандай ажратиб олиш эҳтимоли бор?
4. 9 литр сувни ўлчаб олиш учун 38, 25 ва 2 литр ҳажмли уч идишни имконияти кўрсатинг.
5. Кўлами 29, 14 ва 2 литр бўлган уч идиш кўмагида 11 литр ҳажмдаги сувни ажратиб олиш усулини топинг.
6. Қандай қилиб ўлчами 28, 14 ва 2 литр бўлган идишлар воситасида 10 литр сувни ўлчаб олиш мумкин?
7. 27, 12 ва 3 литр ҳажмли идишлар ёрдамида 9 литр сувни ажратиб олиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқинг.
8. Ҳажми 30, 12 ва 3 литр бўлган идишлар кўмагида 15 литр сувни ўлчаб беринг.
9. 28, 7 ва 5 литр ҳажмли идишлар воситасида 12 литр ҳажмда сув ажратиб олиш усулини кўрсатинг.
10. Қайтариқа ҳажми 26, 10 ва 3 литр бўлган идишлар билан 10 литр сувни ўлчаш мумкин?
Download 19.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling