¤тмишга назар
Download 0.61 Mb. Pdf ko'rish
|
3548-Текст статьи-7179-1-10-20211216 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Методлар
- 3. Тадқиқот натижалари
Index Terms: "hungry desert", Tuyatortar, Qaroy, Mirza-robot, Urimboy aryk, Urinboy
oguz, Wooden cistern, "Great Silk Road" 1. Долзарблиги: Тарихда Сирдарё ва Зарафшон дарёларидан чиққан бир қанча каналлар Мирзачўлни суғорган. Ҳудудни суғориб келган биринчи канал Зарафшон дарёсидан чиқувчи Туя-Тортар канали бўлган. Жиззах шаҳрига келганда ушбу канал бир қанча каналларга бўлинган. Мавзунинг ўрганилиши Мирзачўл суғорилиш тарихни ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. 2. Методлар: Мазкур мақолада тарихийлик, объективлик, тизимлилик каби асосий методологик тамойиллардан фойдаланилган ҳолда, Мирзачўлдаги қадимги сув иншоатлари тарихийлик нуқтаи назаридан илмий таҳлил этилди. 3. Тадқиқот натижалари: Мирзачўлга сув олиб келиш чор Россияси босқинига қадар амалга оширилган. 1869 йилда Мирзачўлга экспедиция рахбари этиб тайинланган барон Г.А.Аминов бу чўлнинг Чиноз, Хўжанд ва Жиззах оралиғидаги учбурчакни харитага туширади ва ўз тассуротларини қуйидагича баён этади: «Камина тадқиқ этган чўл ўзининг “Оч чўл” номига жуда муносиб, бир қараганда, хеч бир қизиқиш уйғотмайди. Бироқ яқинроқ бориб, унга разм солсангиз, айрим етарлича ўзига хос махаллий холатларни эътиборга олмаганда мана шу деярли сувсиз, айниқса, хозирги вақтда мутлоқо яроқсиз текислик қачонлардир муқим яшаган ахоли билан гавжум бўлганлигини фахмлаш қийин эмас, ўша аломатлар хозиргача сақланиб турибди. Масалан, улар кўхна иморатларнинг харобалари, тарк этилган хайдалма ерларнинг аломатлари ва мухими, қадимги суғориш тармоқларини изларида сақланиб қолинган. Ариқларнинг қолдиқлари, Мирзаработ карвонсаройи харобаси фикримизни тасдиқлайди. Тадқиқотчи сифатида мени ўша ариқларни янгилаш имконияти масаласи қизиқтиради! [1]” Дарҳақиқат, Мирзачўл ерларига сув чиқариш ва бу ерда обод манзиллар яратишга аждодларимиз қадимдан қатъий бел боғлаганлар. Не-не машаққатлар билан бўлсада, ўзларининг меҳнати, тафаккури боис бу ерларга сув чиқарганлар. Милоднинг бошларида қазилган ва Мирзачўлга сув олиб келган Туятортар канали фикримизнинг исботидир. Ушбу канал сувни Зарафшондан дарёга тўғон қуриш орқали олган. Туятортар канали Зарафшон дарёсидан сув оладиган Булунғур каналининг бир қисм сувини ўзига олади. Шундан кейин у Молгузар тоғлари этакларидан ўтиб, шимол томонга бурилади. Кейин Сангзор дарёси билан қўшилиб, Мирзачўлга оққан. Милодий VI—VIII -асрларда ўзаро урушлар натижасида вайрон бўлган бўлса, XV - асрда Бухоро хони Абдуллахон II даврида қайта тикланган. Туятортарнинг суви бир неча ариқларга бўлинган. Ана шундай ариқлардан иккитаси Қарой |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling