АЛИШЕР: Биринчидан: Сандан детектив, худда мендай футболист-дай. Иккинчидан: Мани тегимда Малибуни охиргиси...
ИСКАНДАР: Маникида бўса, кросовка... охиргиси.. -маслигига умид қиламан...
(пауза)
АЛИШЕР: “Умница Уилл Хайнтинг” киносини ётволиб кўрганмисан деман... Ёки, манга шунақа туйилвоттими?!
ИСКАНДАР: Туйилвотти, кўрмаганман...
АЛИШЕР: Ммм...
(пауза)
Патефонда “The Beatles” ни “Nowhere man” қўшиғи бошланади.
АЛИШЕР: Сан хақинда қўшиқ...
ЭПИЗОД-3
КУН. МИРХОННИ УЙИ. ИНТ.
Муборак уйни коридори бўйлаб юриб, Мирхонни ётоқхонасига киради.
Мирхон кийми алмашмаган холда ухлаб ётибди.
Муборак Мирхонни олдига келиб, ёнига ўтиради, бошини силаб....
МУБОРАК: Ухлашини буни... Ишга бормисанми диман...
(пауза)
МУБОРАК: Тушунмадим...?! Сани анчадан бери бунақа ширин ухлаганини кўрмагандим...
Муборак, Мирхонни кўйнагини енгидан соч тоъласини кўриб, уни Мирхонни қўлидан чиқаради ва сочга диққат билан қарайди, кегин эса Мирхонга диққат билан қарайди...
МУБОРАК: Болам...
Шу пайт хонага Робия кириб келади.
РОБИЯ: Уйғатмоқчи бўлдим, сўкиб бердила..
МУБОРАК: Ухливурсин, уйғотмен! Машинасини калитини берин.
Робия, машинани калитини Муборакга беради.
МУБОРАК: Бугун уйдамисиз? Хеч қатга кетиб-қомисизми?
РОБИЯ: Йў, уйдаман, нега унақа дивоссиз ойижон?
МУБОРАК: Мабода ойиззи мазалари бўми-қоса, кетишдан олдин, манга этиб қўйин. Илтимос.
Муборак, хонадан чиқиб кетади.
Робия Мирхонни ёнига келиб ўтиради.
РОБИЯ: Мирхонака..
МИРХОН: Чарчаганман, айниқса... ўзин тушундин нимадан...
РОБИЯ: Айниқса?
МИРХОН: ...
РОБИЯ: Ойимми гапларини эшттизми? Ман ўзи...
МИРХОН: Жўна! Биламан, Оненикига яна кетмоқчисан...
Do'stlaringiz bilan baham: |