Сув оқиб тушадиган воронка – ички сув кетқазиш тизимида томқоплама юзасида ёки ташқи сув кетқазиш тизимида осма оқава қувурнинг устки учида, шу жумладан сув тўпловчи лотокда ўрнатиладиган конструкцив деталь.
Тагқатлам (таглама гилам)– яхлит тўшамага уни намланишдан ҳимоя қилиш ва томқопламанинг сув ўтказмаслигини ошириш учун тўшаладиган рулонли томқоплама материал қатлами.
Тарнов - сувни йиғиш ва томқопламалардан ташкил қилинган сув кетказиш тизими орқали йуқотишга ҳизмат қиладиган асосан пўлат варағидан тайёрланган эгма элемент.
Термик маҳкамланган штапель толали геотекстиль – штапель толаларидан термик маҳкамлаб олинган рулонли материал.
Тирқиш беркитгич – тўлиқ йиғма томларнинг асосий элементлари орасидаги чокларни ёпиш учун қўлланадиган йиғма темир-бетон ёки тунука материаллардан иборат қўшимча элемент.
Том - бино ва иншоотларни иқлимий факторлар ва таъсирлардан муҳофаза этишга мўлжалланган устки юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкция.
Томёпма– чордоқли ва чордоқсиз томларнинг бир йўла ҳам юк кўтарувчи, ҳам гидроизоляцияловчи, иссиқ чордоқда эса ҳам иссиқлик изоляцияси вазифаларини бажарадиган устки тўсиқ конструкцияси.
Томчўққи – томнинг сув айиргич ҳосил қиладиган устки горизонтал қирраси (луғатда: икки ёќќа нишаб томнинг тепа ќирраси ва унга солинган ёѓоч, шу ёѓочнинг от бошига ўхшатиб ишланган учи
Томқоплама -томёпманинг бинони ёғин-сочинлардан асрайдиганустки элементи.
Томқоплама картинаси – бириктириш учун ёнбош ва энлама милклари букилган металл варақлар, шу жумладан рулонли варақлардан заготовкалар (ярим маҳсулотлар, танаворлар.
Томқоплама нишаби – томқоплама участкаси баландликлари фарқларининг горизонтал томқоплама проекциясига нисбати, нисбий қиймат билан фоизда ифодаланади, ёки томқопламанинг қиялик чизиғи билан унинг горизонтал текисликка проекцияси ўртасидаги бурчак, градусларда ифодаланади.
Томқоплама плита - йиғма темир-бетон томнинг (томёпманинг) асосий юк кўтарувчи элементи, у рулонли ёки мастикали томқоплама тагига асос бўлиб ҳизмат қилиши ёки юк кўтарувчи ва тўсиқ вазифасини бажарадиган тўлиқ заводда тайёрланган элемент бўлиши мумкин (рулонсиз ва қопланмайдиган томқопламалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |