1Б-илова
Мажбурий
АСОСИЙ АТАМАЛАРНИНГ ТАЪРИФИ
Ажратувчи қатлам – иссиқлик изоляциясининг намланишини истисно қилиш учун иссиқлик изоляцияси ва цемент боғловчи асосидаги монолит стяжка орасида жойлашадиган ёки бир-бирига тўғри келмайдиган материалларнинг ўзаро алоқасини истисно қилиш учун уларнинг орасида жойлашадиган рулонли материал қатлами.
Асосий сувдан изоляцияловчи гилам(рулонли ва мастикали томқопламалар таркибида) - томқоплама асоси бўйлаб кетма-кет тўшаладиган мастикали рулонли материаллар қатламлари ёки шиша материаллар билан ўзакланган мастикалар қатламлари.
Асосий сувдан изоляцияловчи гиламни кучайтирувчи қатламлар– рулонли томқоплама материаллар ва мастикалар қатламлари, шу жумладан шишали материаллар ёки полимер толали қистирмалар билан ўзакланганлари, улар асосий сувдан изоляцияловчи гилам устида ёки тагида ёндовалар, томчўққи, карнизда, ички сув қочириш воронкалари ёнида бажарилади.
Битумли ясси черепица – битум ёки битум-полимер рулонли материал матоларидан варақнинг бир чеккаси бўйлаб шаклдор ўйимлар билан бажариладиган ясси варақ кўринишидаги томқоплама буюми.
Битумли тўлқинсимон черепица – тўлқинсимон картон вараққа битумли таркибни шимдириш ва унинг юзасига ишлов берадиган қатламни қоплаш йўли билан тайёрланган томқоплама буюми.
Мансардали қават – чордоқ сатҳининг ичида жойлаштириладиган одам яшайдиган ва/ёки яшамайдиган хоналарга эга қават бўлиб, унинг фасади бутунлай ёки қисман нишабли ёки синиқ том юзаси (юзалари) воситасида ҳосил қилинган, бунда том яссилиги ва фасаднинг кесишган чизиғи болохона қавати полининг сатҳидан 1,5 м дан ошмайдиган баландликда бўлиши керак.
Буғ изоляцияси қатлами – тўсувчи конструкцини тўсилаётган хона ҳавосида мавжуд бўлган сув буғлари таъсиридан сақлаш мақсадида тўсувчи конструкцияда жойлашган рулонли ёки мастикали материаллар қатлами.
Дренаж қатлам – гранит чақиқ тош, профилланган дренаж мембрана, дренаж бордони ва шу каби бошқа материаллардан томқропламалардан сувни кетқазиш учун мўлжалланган қатлам.
Do'stlaringiz bilan baham: |