Атамаларнинг ҳУҚУҚий маъноси


Download 98.18 Kb.
bet1/5
Sana21.01.2023
Hajmi98.18 Kb.
#1106797
  1   2   3   4   5
Bog'liq
АТАМАЛАР


АТАМАЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАЪНОСИ
Оз микдор


Кўп бўлмаган зарар



энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар.



Анча миқдор



энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор.



Кўп миқдор



энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдор.



Жуда кўп миқдор



энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор.



Валюта операциялари



валюта қимматликларига мулк ҳуқуқининг бировга ўтиши билан боғлиқ операциялар, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда чет эл валютасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси пул бирлигидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ операциялар; валюта қимматликларини чет элдан Ўзбекистон Республикасига келтириш ва жўнатиш, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикасидан четга олиб чиқиш ва жўнатиш; халқаро миқёсда пул ўтказиш операциялари.




Валюта қимматликлари



чет эл валютаси; чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар — фонд бойликлари (акция, облигация ва бошқалар); чет эл валютаси билан тўланадиган тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитив ва бошқалар); ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар — олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, радий, рутений ва осмий), шундай металлардан ясалган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг резгилари бундан мустасно; хом ашё ёки ишлов берилган ҳолатдаги табиий қимматбаҳо тошлар — олмос, ёқут, зумрад, сапфир, александритлар, шунингдек марваридлар, шундай тошлар ҳамда уларнинг резгиларидан ясалган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари бундан мустаснодир.



Гиёҳвандлик воситалари



гиёҳвандлик воситалари рўйхатларига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган препаратлар ва ўсимликлар

(саккизинчи бўлимнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)


Download 98.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling