Томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўлимига оид масалалар бўйича 2022 йилда
Download 29 Kb.
|
Ахборот бошликка
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15 декабрь
- 66,7 килограм уруғлик, 3100 мевали дарахт кўчатлари, 4800 дона сабзавот кўчатлари
- 35 тага
- 893 та хонадонда
- 6-сонли баёнида
- 251 нафар
- Иккинчи - “Бир маҳалла – бир маҳсулот”
- . Бундан ташкари Уйчи тажрибаси асосида 56 та МФЙ ларда ахоли томоркаларидан самарали фойдаланаётган 56 нафар “сардор” лар танлаб олиниб, 10+1 тамойили асосида иш ташкил этилади.
- Тўртинчи
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг Томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўлимига оид масалалар бўйича 2022 йилда қуйидаги йўналишларда ишлар ташкил этилди: Туманда 56 та мфйда 36 минг 342 та томорка ер эгаси 1012 та дехкон хужалиги, 1080 та дала томорка мавжуд. 1. Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган ҳудудий дастурларга асосан 2022 йилда жами 1.21 минг гектар аҳоли томорқаларига эрта баҳорги экинлар, 2146,0 гектар такрорий экинлар ҳамда 1735,0 гектар Тўқсонбости усулида (шундан: август-сентябрь ойларида 0.446 минг гектар пиёз ва саримсоқпиёз, 1290 гектар ноябрь-декабрь ойларида тўқсонбости усулида жами) сабзавот экинлари экилиши таъминланди 2. Ҳудудларда 355 та салоҳиятли фермер хўжаликлари ўзларининг ҳудудида яшовчи 3550 нафар (142 гектар) фуқароларга ҳамда фермер хўжаликлари ишчиларига бириктирилди. Жорий йил 15 декабрь ҳолатига бириктирилган салоҳиятли фермер хўжаликлари томонидан фуқароларнинг 78,4 гектар томорқа ер майдонлари экиш учун тайёрлаб берилди, 65,3 гектар майдонга турли хил экинлар экишга кўмаклашилди. Шунингдек, 66,7 килограм уруғлик, 3100 мевали дарахт кўчатлари, 4800 дона сабзавот кўчатлари, шунингдек, 175,0 бош жўжа бириктирилган фуқароларга тарқатиб берилган 3. “Бир маҳалла - Бир маҳсулот” тамойили асосида муайян турдаги маҳсулотларни етиштиришга ихтисослаштириш асосида томорқада йилига 2-3 марта маҳсулот етиштиришга ихтисослашган маҳаллалар сонини жорий йилда 35 тага етказиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилди. Натижада 22 та маҳалла сабзавотчилик, 4 та маҳалла картошкачилик, 1 та маҳалла полизчилик, 6 та маҳалла мевачилик ва боғдорчилик, 2 та маҳалла чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослаштирилди 4. Аҳоли даромадларини оширишнинг асосий манбаси ҳисобланган иссиқхоналарни кўпайтириш орқали йилига 2-3 марта ҳосил олишни йўлга қўйиш мақсадида жорий йилда 893 та хонадонда (607 та хонадонда намунавий ҳамда 291 та хонадонда маҳаллий хом ашёдан) жами 11,6 гектар майдонга ихчам иссиқхоналар ташкил этилди 5. Хотин - қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб - қувватлаш бўйича Республика комиссияси кенгайтирилган йиғилишининг 6-сонли баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда 251 та (100%) хотин–қизларнинг бандлиги таъминланди. Жумладан, деҳқон хўжаликлари ташкил этиш орқали 251 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди 6. Томорқачиликни ривожлантириш бўйича яратиб берилаётган имкониятлар ва шароитлар асосида жорий йилда томорқа хўжаликларида ўзини ўзи банд қилиш орқали 2643 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди Шунингдек, кенгаш томонидан “Намунали томорқачи” ва “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони билан тақдирланган, деҳқончилик ва томорқачиликда яхши даромад топаётган уста деҳқонлар иштирокида 56 та маҳаллаларда эртаки, такрорий ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари ва мевали дарахт кўчатлари экиш борасида 56 та маҳорат дарслари ташкил этилиб, амалий семинар ва тақдимотлар орқали кенг тушунтириш ишлари ташкил этилди II. 2023 йилга белгиланган асосий кўрсаткичлар: Биринчи - 1236 гектар аҳоли томорқаларига эрта баҳорги экинлар, 2213 гектар такрорий экинлар ҳамда жами 2062 гектар тўқсонбости усулида сабзавот (579 гектар август-сентябрь пиёзи ва саримсоқпиёзи ҳамда 1483 минг гектар ноябрь-декабрь ойларида сабзавот экинлари) экинлари эктириш бўйича маҳаллалар кесимида ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиб тасдиқланди Иккинчи - “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида муайян экин турдаги турдаги маҳсулотларни етиштиришга ихтисослаштирилган маҳаллалар сони 41 тага еткизилади, аҳоли томорқаларида ҳосил етиштириш ҳажмларини янада ошириш мақсадида 985 та аҳоли хонадонларида ихчам иссиқхоналар ташкил этилади. Учинчи 390 та салоҳиятли фермер хўжаликлари ўзларининг ҳудудида яшовчи 3900 нафар (156 гектар) фуқароларга ҳамда фермер хўжаликлари ишчиларига бириктирилиб, 2023 йил давомида фуқароларнинг томорқа ер майдонларини экишга тайёрлаш ҳамда турли хил экинлар экишга кўмаклашади. Бундан ташкари Уйчи тажрибаси асосида 56 та МФЙ ларда ахоли томоркаларидан самарали фойдаланаётган 56 нафар “сардор” лар танлаб олиниб, 10+1 тамойили асосида иш ташкил этилади. Тўртинчи – йил давомида хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларни бандлигини таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўриб борилади. Бешинчи – жорий йилда ҳам фуқароларни томорқа хўжаликларида ўзини ўзи банд қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар жадаллик билан давом эттирилади. Тумандаги Абдиева Райхона томорка хизмати МЧЖга жамгарма маблаглари томонидан кредит ажратилади ва кластерга айлантириш чора тадбирлари хамкор ташкилотлар билан биргаликда курилмокда. Download 29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling