Планиметр ёрдамида юзани аниқлаш ва боғлаш - План ёки карта столга (тахтага) текис қилиб ёйиб қўйилади. Планиметрнинг қутби шундай жойлаштирилиши керакки, шакллар айлантириб чиқилаётганда ричаглар орасидаги бурчак 30° дан кичик, 150° дан катта бўлмаслиги ва саноқ олиш механизми пландан ташқарига чиқмаслиги керак.
- Шакл чегарасида бошланғич нуқта белгилаб олиниб, айлантириш нуқтаси шу нуқтага қўйилади ва саноқ u1 олинади. Кейин шакл чегараси бўйлаб айлантириш нуқтаси текис, бир тезликда соат мили юриши бўйича юргизилиб, бошланғич нуқтага қайтиб келинганда u2 саноғи олинади. Кейин яна иккинчи марта айлантириб, бошланғич нуқтага келинганда u3 саноғи олинади.
- Бунда икки марта айлантириш натижасида олинган u1, u2, u3 саноқларнинг айирмалари тенг ёки фарқи шакл юзаси 200 бўлаккача бўлса, 2 дан; 200 дан 2000 бўлаккача бўлса, 3 дан; 2000 бўлакдан ортиқ бўлса, 4 дан кўп бўлмаслиги керак. Саноқлар айирмалари ушбу шартни қаноатлантирса, айирмаларнинг ўртача қиймати ҳисобланади. Акс ҳолда ўлчаш қайтадан бажарилади.
- Агар u2 саноғи u1 саноғидан ёки u3 саноғи u2 саноғидан кичик бўлса, унда саноқлар айирмаси олинаётганда кичик саноққа 10000 қўшиб олиниши керак.
- Натижалар махсус ҳисоблаш жадвалига ёзиб борилади (17-жадвал).
- Ҳамма шаклларнинг юзаси аниқланиб бўлингандан кейин уларнинг йиғиндиси умумий юзанинг амалий қиймати деб олиниб, у аналитик усулда топилган ва назарий қиймат деб қабул қилинган билан солиштирилади. Бунда ўлчаш хатоси қуйидагича топилади:
(10.38)
Хатонинг чекли қиймати қуйидаги ифода билан аниқланади:
(10.39)
бу ерда c — планиметрнинг бўлак қиймати, n — юзаси аниқланган шакллар сони, М — план масштабининг махражи, Р — умумий юзанинг яхлитланган қиймати, га.
бу ерда c — планиметрнинг бўлак қиймати, n — юзаси аниқланган шакллар сони, М — план масштабининг махражи, Р — умумий юзанинг яхлитланган қиймати, га.
Агар ўлчаш хатосининг қиймати хатонинг чекли қийматидан кўп бўлмаса, яъни бўлса, ўлчаш хатолиги fр тескари ишора билан ўлчанган юзалар қийматига пропорционал тарқатилади ва юзаларнинг тузатилган қиймати ҳисобланади.
Умумий юзанинг амалий қиймати
Умумий юзанинг назарий қиймати
Ўлчаш хатоси fp = –1,38.
Чекли хато fp чекли = 1,53.
- Ўлчанган юзаларга тузатмалар қуйидагича ҳисобланади:
, (10.40)
бу ерда ni — i сонли шакл юзасига тузатма, -fр — ўлчаш хатосининг тескари ишорадаги қиймати, умумий юзанинг яхлит қиймати, Рi — i сонли шакл юзасининг яхлит қиймати.
- Планиметрнинг афзаллиги шундан иборатки, унинг ёрдамида маълум математик шакл (доира, кўпбурчак, тўртбурчак, учбурчак) кўринишида бўлмаган шакллар (экин майдонлари, кўллар, яйловлар ва ҳ.к.) юзасини етарли аниқликда ўлчаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |