Топшириқ № 3. Жадвални тўлдиринг.
Коммуникатив мулоқотда бир томонлама ахборот узатилади. Муомала ўз ичига ҳамкорлик фаолиятининг қатнашчилари билан ўзаро ахборот алмашувини қамраб олган бўлиб, коммуникатив мулоқот сифатида тавсифланиши мумкин. Ўқитувчи ва ўқувчи бир - бирлари билан мулоқотга киришиши жараёнида мулоқотнинг муҳим воситалари бўлмиш тил ва нутқ фаолияти бевосита муҳим аҳамият касб этади
Интерактив мулоқотнинг муҳим жиҳати икки томонлама бир-бирига таъсир этишдир. Мулоқотга киришувчи ўқитувчи ўзаро таъсир этишда, ўқувчиларнинг тарбиявий фаолиятига нафақат сўз орқали, балки фикр алмашинув, ҳатти - ҳаракати ва хулқ атвори билан ўзаро таъсир ўтказиши тушунилади
Перцептив мулоқотда ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси ўзаро бир-бирларини идрок қилиши, англаши тушунилади. Бунда мулоқотга киришувчилар ўзаро бир-бирларини идрок қилиш асосида улардан бири иккинчисининг ишончини қозонади, ақлли, фаросатли, тажрибали, юксак тайёргарликка эга баркамол инсон сифатида идрок қилинади
Идентификациявий мулоқотда - суҳбатларнинг ҳиссий кечинмаларининг идрок қилган ҳолда фикран унинг мавқеида тура билиши, унинг холатига киришишга интилишидир
Do'stlaringiz bilan baham: |