Топшириғи. 12-мавзу: Акциз солиғи


Божхона Институти БИ-319-гуруҳ Курсанти


Download 113.5 Kb.
bet2/2
Sana28.07.2020
Hajmi113.5 Kb.
#125027
1   2
Bog'liq
Moliya.Aksiz solig'i.Muxtorov(1)


Божхона Институти БИ-319-гуруҳ Курсанти

МУХТОРОВ БЕҲРУЗнинг Молия фанидан бажарган

топшириғи.
12-мавзу: Акциз солиғи

МУСТАҚИЛ

ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ЖАМОА ВА ИНДИВИДУАЛ

САВОЛЛАР.

(3-жамоа саволларига жавоблар)
1. Акциз солиғи ставкалари ва унга қайси норматив ҳужжатлар билaн ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган?
Акциз тўланадиган товарларнинг (хизматларнинг) рўйхати ва уларга доир




солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги
Қонуни билан тасдиқланади.
Солиқ ставкалари товарнинг ёки хизматнинг қийматига нисбатан
фоизларда (адвалор), натурада ифодаланган ўлчов бирлигига нисбатан мутлақ
суммада (қатъий белгиланган), шунингдек адвалор ва қатъий белгиланган
солиқ ставкаларини ўз ичига олган аралаш ставкада белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига
тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи
иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан
тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-3818-сон қарорининг 2-бандининг 2-иловасида белгиланган. Ҳозирги кунда
ушбу қарорга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 октябрда
Ўзбекистон республикаси президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон
Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда
божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча
киритиш тўғрисида”ги ПҚ-4470-сон қарорининг 1-бандига асосан ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилган;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрда “Йўл
соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-4545-сон қарорининг 6-иловасига қўшимча ва ўзгартиришлар
киритилган (3-жадвал);
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелда
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва
тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сон Фармонинг 1-иловага мувофиқ
товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари
белгиланган.
2. Акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) нисбатан мутлақ (қатъий) ва адвалор ставкаларининг фарқли жиҳатлари нималардан иборат?
Акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси натура ифодасидаги акциз
тўланадиган товарлар ҳажмига нисбатан қўлланилади, акциз солиғининг адвал
ор ставкаси ишлаб чиқарувчининг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи қў
шилмаган ҳолда сотилган товарлар қийматига нисбатан қўлланилади.
Акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) нисбатан солиқ ставкалари
мутлақ (қатъий) суммада белгиланган бўлса, солиқ базаси акциз тўланадиган
товарларнинг (хизматларнинг) натурада ифодаланган ҳажмидан келиб чиққан
ҳолда аниқланади.
Ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) солиқ
ставкалари фоизларда (адвалор) белгиланган бўлса, солиқ базаси бўлиб
реализация қилинган акциз тўланадиган товарларнинг (хизматларнинг)
қиймати, бироқ уларнинг ҳақиқий таннархидан паст бўлмаган қиймати
ҳисобланади.


3. Акциз маркаларни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари.
Tамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарилиши,
импорт қилиниши, сақланиши, ташилиши ва сотилиши устидан давлат
назоратини ўрнатиш, шунингдек акциз солиғи тўлиқ ундирилиши, кўрсатилган
товарларни яширинча ишлаб чиқариш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига




олиб келишнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон “Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини
жорий этиш тартиби тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 1996 йил 1 октябрдан
бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига
олиб келинадиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни, пиводан
ташқари, мажбурий тарзда белгиланган намунадаги акциз маркалари билан
маркалаш жорий этилди ва уларни акциз маркаларини ёпиштирмасдан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келиш, ташиш (халқаро транзитдан
ташқари), сақлаш ва сотиш таъқиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини



жорий этиш тўғрисида”ги 227-сон қарорига асосан 2020 йил 1 майдан бошлаб

алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий

этилиши белгиланган. Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган

улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголь ва тамаки маҳсулотлари янги

намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач

маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

БИ-319. МУХТОРОВ БЕҲРУЗ


Download 113.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling