Тортинчоқлик психологияси
ТОРТИНЧОҚЛИК ҲИССИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ
Download 445 Kb.
|
tortinchoqlik psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психологик тренинг
ТОРТИНЧОҚЛИК ҲИССИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ
Психологик тренинг – бу ўзининг имкониятлари, камчиликлари ва муаммолари билан гуруҳий ишлашнинг ўзига хос кўриниши. У янги малакаларни ўргатади ва бошқа психологик имкониятларни ўзлаштиришга ёрдам беради. Унинг ўзига хослиги шундаки, иштирокчи алоҳида ҳолат эгаллайди, малакаларни ўзлаштириш эса яшаш, ҳис қилиш ва фаолият кўрсатиш жараёнида намоён бўлади. Ижтимоий психологик тренинг бу фаол ўрганишнинг шундай кўринишики, у шахсга малакаларни ўзи шакллантириш, шахслараро ижтимоий муносабатга киришиш қобилияти, ўз нуқтаи назаридан ва шеригининг ҳолатидан ижтимоий психологик вазиятни таҳлил қилиш, ўзини ва бошқаларни мулоқат жараёнида англаш ва тушунишни шакллантириш имкониятларини яратади. Психологик тренинг таъсир кўрсатиш методи сифатида жаҳон амалиётида кенг қўлланилиб келинмоқда. Ижтимоий психологик тренинг шахслараро бир - бирини тушуниш мулоқатнинг эмпатик имкониятларини ошириш ички муаммоларни ҳал этишга имкон туғдиради. Кундалик ҳаёт вазиятлардаги реакциялар жиддий яширин тарзда бўлса, гуруҳлардаги бу жараён очиқ тарзда вужудга келади. Гуруҳлардаги “яшашни қайта бошлаш” мумкин. Мослашиш ва тараққий этишда тўсқинлик қилувчи хулқдаги стереотипларни бардош билан енгиш, теварак атрофдагилар билан ўзаро муносабатлардаги янги малакаларни ўзлаштириш мумкин. Психологик тренинг – психотерапиянинг мураккаб ҳамда энг самарали методларидан бири бўлиб, унинг мақсадга мувофиқ ўтиши гуруҳ аъзоларининг истаклари шу муаммоларни тан олишни, ниманидир ўзлаштиришга интилишига боғлиқ бўлади. Психологик тренинг муваффақиятли ўтиши тренергагина эмас балки барча гуруҳ аъзоларининг ҳамкорликдаги фаол ҳаракатларини талаб этади. Амалий мулоқот тренинги ижтимоий психологик тренингни бир кўриниши бўлиб, у ёки бу касбий фаолиятни амалга ошириш жараёнида зарур бўладиган коммуникатив малака, кўникма ва билимларни ҳосил қилишга қаратилган тадбирдир. Гуруҳ ва жамоаларда мулоқат тренинги воситасида музокаралар олиб бориш, иш юзасидан ҳамкорлик қилиш йўл-йўриқларини биргаликда топиш, катта аудитория олдида сўзлашга ўргатиш мажлислар ўтказиш ўзини тўғри тутиш малакалари ҳосил қилинади, қатнашчилари онгига бировни тушуниш ўзини ўзга ўринга қўя олиш, бошқалар манфаатлари билан ўзиникини уйғунлаштира олиш ғоясини сингдиришдир. Тренинглар мобайнида гуруҳий мунозаралар ролли ўйинларни энг оптимал вариантлари синаб машқ қилинади. Одатда тренинг шахсдаги у ёки бу ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда жиддий қийинчиликка учраган шароитларда ўтказилади. Яъни тренинг ташаббускорлари кўп ҳолларда ёлғизлик, уятчанлик тортинчоқлик ёки турли депрессиялар туфайли қатнашиб қолган шахс бўлади. Махсус ташкил этилган коммуникатив машқлар мобайнида у ёки бу ҳоллардан чиқиб кетиш йўлларини ўргатади. Гуруҳда ташкил этилган мулоқат муҳитида одам ўзидаги ишончсизлик, тортинчоқлик каби салбий шароитлардан халос бўлиш имкониятига эга ва у ўзини аввалгига нисбатан ижобийроқ идрок қила бошлайди. Download 445 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling