Тортинчоқлик психологияси


“Хотирани чархлаш” машқи /10 мин/


Download 445 Kb.
bet20/25
Sana07.01.2023
Hajmi445 Kb.
#1083225
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
tortinchoqlik psixologiyasi

Хотирани чархлаш” машқи /10 мин/
Машқ мақсади: бу машқ болаларда психик жараёнларнинг яъни, хотирани, диққатни ва нутқни чархлашга ёрдам беради.
Бошловчи иштирокчилардан хохлаган 6 та болаларни эшик ташқарисига чиқариб, хонадаги иштирокчилардан бирини ўртага таклиф қилиб қўлидаги бирон-бир расмни кўрсатмасдан, унда нима тасвирланганини кетма-кет, дона-дона қилиб тушунтиради. Хотирасида сақлаб қолган сўзларни, ташқаридан кирган биринчи болага қараб айтиши лозим. Шу ўринда биринчи эшитган бола ҳам кейинги кирган иккинчи болаларга эслаб қолганини айтади, иккинчиси эса учинчига, машқ шу тариқа давом этади. Охирги кирган бола хамма иштирокчиларга қараб эслаб қолганини айтади.
“Шер ва поезд” машқи /20 мин/
Машқ мақсади: ўзини эркин ҳис қилишга, гуруҳда илиқ муҳитни яратишга, тортинчоқликни бартраф этишга имкон беради.
Иштирокчилар бир қатор тик туришади. Бошловчи уларга қараб: “Тасаввур қилинг, биз ҳаммамиз шерлармиз, катта шерлар оиласимиз”, “Мен айтишим билан ҳаммангиз шерга ўхшаб овоз чиқарасиз”. “Ким қаттиқроқ овоз чиқаради?”, “Жуда яхши янаям баландроқ”. Бу машқдан кейин ҳамма иштирокчилар кетма-кет туриб, қўлларини ўзидан олдинги боланинг елкасига қўйиб олишади. “Энди поезд-поезд ўйинини ўйнаймиз”, “Биз паровозмиз, секин-аста овоз чиқариб юришни бошланг”, хонани бир айланиб бўлгандан кейин бош паровознинг орқа тарафида турган бола олдинга ўтиб, бош паровоз ролини ўйнайди. Ўйин ҳар бир бола паровоз ролини ўйнамагунча тугамайди. Ўйин охирида поезд қулаб кетишини ҳам ташкил қилиш мумкин.


“Туғилган кунинг билан” машқи /5 мин/
Машқ мақсади: болаларнинг бир-бири билан муносабатларини яхшилашга, очиқ самимий муносабатда бўлишга ўргатади.
Тренинг иштирокчилари тик туриб бир-бирига қараган ҳолатда туришади. Бошловчи “Болалар тасаввур қилинг бугун сизларни туғилган кунингиз”, “Ҳозир ҳамма галма-галдан бир-бирларини сўзлар орқали туғилган куни билан табриклайди”, “Қандай хоҳласангиз шундай табриклашингиз мумкин”. Машқ ҳар бир иштирокчи табриклаб бўлмагунча давом эттирилади.



Download 445 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling