Тошдту электр энергетикаси факультети 173-19 эээ гуруҳи йиғилишининг


Download 1.3 Mb.
bet12/12
Sana28.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1070906
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
173-19 1-семестр

Қарор қилинди: Мавзуга доир кўриб чиқилган масалалар маълумот сифатида ҳар бир талаба томонидан қабул қилинсин ва тегишли хулосалар чиқарилсин.
Маъсул: 173-19 гуруҳ талабалари.
Мураббийси: Ниёзов Н.Н.

ТошДТУ Электр энергетикаси факультети
173-19 ЭЭЭ гуруҳи йиғилишининг

12 Б А Ё Н Н О М А С И


Тошкент ш. “25” ноябрь 2022 й.




Ўтказилган тадбир мавзуси:
1.“Китобхонлик – буюк келажак кафолати”. Ёшларни китобни севишга, энг китобхон мамлакат даражасига чиқишимиз йулида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга қаратилган тушунчалар бериш.
2.“18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун” га бағишланган “Давлат рамзлари менинг ғурурум”.
3. Хафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида онлайн тарзда маълумотлар бериб бориш.
Манзил: онлайн.
Қатнашдилар: Гуруҳнинг 23 нафар талабаси
Маърузачилар: Гуруҳ мураббийси Ниёзов Н.Н., гуруҳ сардори Эркинов А.А.
Сўзга чиқдилар: 1. Мураббий Ниёзов Н.Н.ҳар бир талаба-ўқувчи хатти-ҳаракати, хулқ-атворида умуминсоний, миллий – маънавий қадриятларни таркиб топтириш, талаба-ўқувчини мустақил фикрлашга ўргатган ҳолда уларга миллий, умумбашар йўлланма бериш, талаба-ўқувчини маданий қадриятлар орқали жаҳон миқёсидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий жараёнларга интилишини таъминлашда тўғри йўлланма бериш кераклигини айтиб ўтди.
Олимлар, зиёлилар, мамлакат ва миллат келажаги учун чуқур қайғурганларни яқин-яқингача бир нарса қийнаб келарди: нега ёшларимиз, умуман, фуқароларимиз ўртасида китобхонлик маданияти пасайиб кетди, нима учун ердан кўкка кўтарадиган, бизни баркамоллик сари етаклайдиган, инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонлик, вайронкорлик билан бунёдкорликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган, инсоният томонидан яратилган энг ноёб кашфиёт – китобнинг қадри тушиб кетмоқда? Не сабабдан айримлар китоб ўқиганларни замондан орқада қолаётганлар қаторига қўшиб қўймоқда?
Дарҳақиқат, бу саволлар барчамизни қийнар эди. Мен шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2016 йил 19 октябрда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съездидаги сайловолди маърузасида билдирилган айрим фикрлари хусусида тўҳталмоқчи эдим. Маърузада бугунги кунда ахборот – коммуникация технологиялари, Интернет тизимини кенг ривожлантирмасдан туриб, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилаш, барқарор тараққиётга эришиш ҳақида сўз юритиш
мумкин эмаслигига эътибор берилган. “Айни пайтда, - дейди Шавкат Миромонович, - ахборот-коммуникация соҳасидаги охирги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Бунинг учун, аввало, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор беришимиз муҳим аҳамият касб этади”. (“XXI аср”, 2016, 20 октябр)
2. Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган.
Оқ рангли янги ой ва ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдузнинг тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 70x30 сантиметрга тенг тўғри тўртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган.
Оқ рангли янги ой вертикал ҳолатда дўнг томони дастага қаратилган, дастадан 20 сантиметр масофада жойлаштирилган бўлиб, диаметри 30 сантиметрли доирага сиғади.
Ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдуз диаметри 6 сантиметрли доирага сиғади. Доиралар орасидаги масофа 6 сантиметр. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қаторда учта, ўрта қаторда тўртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз. Қуйи қатордаги юлдузлар янги ойнинг пастки учидан 3,5 сантиметр масофада жойлашади.
3. Хафта мобайнида жамиятимизда бўлган ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида онлайн тарзда маълумотлар бериб борилди. Шу жумладан Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди.
Пойтахтимизда аҳоли ҳам, транспорт воситалари ҳам кўпайиб бормоқда. Охирги 10 йилда шаҳарда автомобиллар сони 250 мингтадан 510 мингтага, яъни 2 баравар ошган.
Шунга мос равишда транспорт инфратузилмаси ҳам ривожлантирилмоқда. Янги йўллар, кўприклар, ерусти метроси қурилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Хизматлар иқтисодиётнинг муҳим қисми. Дунёда сервис соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ўртача 61 фоизни ташкил этади. Мамлакатимизда бу кўрсаткич 36 фоиздир. Лекин 86 фоиз қўшилган қиймат шу соҳада яратилади.
Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарёда аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар паст.
Йиғилишда бу соҳада захиралар кўплиги таъкидланиб, ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш келгуси йилги устувор йўналиш этиб белгиланди.
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Мазкур тармоқларда ишни замонавий асосда ташкил этиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар турини кенгайтириш чоралари кўрилгани натижасида сўнгги уч йилда экспорт ҳажми 1,7 баравар ошди. Жорий йилда бу кўрсаткич 350 миллион долларга етиши кутилмоқда.
Лекин ҳали камчиликлар кўплиги, электротехника ва фармацевтика иқтисодиётда “ривожланиш нуқталари” бўлиши кераклиги таъкидланди.
Қарор қилинди: Мавзуга доир кўриб чиқилган масалалар маълумот сифатида ҳар бир талаба томонидан қабул қилинсин ва тегишли хулосалар чиқарилсин.
Маъсул: 173-19 гуруҳ талабалари.


Мураббийси: Ниёзов Н.Н.
Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling