Toshiba 142 ёшда: Энг йирик япон конгломератларидан бирининг тарихи ва унинг шубҳали истиқболлари
Toshiba 80-йилларда. АҚШга эмбарго
Download 0.67 Mb.
|
Toshiba 142 ёшда
- Bu sahifa navigatsiya:
- Tohoku Semiconductor
Toshiba 80-йилларда. АҚШга эмбарго
1980 йилда компанияга Шоичи Саба президент бўлди. Маълумотига кўра муҳандис бўлган Саба Toshiba’нинг технологик ривожи учун қўлдан келганча ҳаракат қилди. У компьютер, яримўтказгич ва телекоммуникацияларга урғу бериб, тадқиқот ва ишланмаларга алоҳида эътибор қаратди. 1984 йилда ишлаб чиқаришни автоматлаштириш технологияларини тадқиқ қилиш учун лабаратория ишга туширилган.1986 йилда компания дунёдаги илк DRAM хотирали, 1 мегабайтли чипни ишлаб чиққан. 1984 йилда компания муҳандиси Фудзио Масуока флеш-хотирани ихтиро қилган. 1989 йилда NAND турдаги флеш-хотира намойиш қилинган. Компания технологиялар билан алмашиш бўйича стандарт тажрибани қўллаган. 1987 йилда АҚШдаги энг йирик яримўтказгич ишлаб чиқарувчиси Motorola билан битим тузган. Улар биргаликда DRAM-хотира ва микропроцессорлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган компания яратишга қарор қилишди. Корхонага Tohoku Semiconductor номи берилди. Ҳамкорлик ташкилотлар ичида қўллашга мўлжалланган автоматик станциялар ҳамда нутқдан таний олувчи тизим ишлаб чиқишда муваффақиятга эришиш имконини берди. 1985 йилда Toshiba компьютер техникасини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Sord компаниясини қўлга киритди. 1999 йилда Toshiba унинг номини Toshiba Personal Computer System Corporation’га ўзгартирди. Компания компьютерлар ва шу соҳадаги қатор бошқа техникаларни ишлаб чиқара бошлади. 1986 йилда Toshiba портатив компьютерлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Toshiba компанияси IBM Japan билан ҳамкорлик битимини тузишга муваффақ бўлди. Уларнинг мақсади япон бозоридаги IBM компьютерлари сотуви бўлди. Компания бу келишувдан даромад кўрди – у компьютерлар билан бирга алоқа соҳасидаги шахсий ускуналарини сотишни йўлга қўйди. Toshiba телекоммуникацион ускуналар бозори етакчиларидан бири бўлган. 1986 йилда American Television and Communications Corporationга кабель жиҳозларини етказиб бериш учун шартнома имзоланган. Тиббиёт технологиялари соҳасида Toshiba япон компаниялари ичида етакчи бўлган. Унинг ишланмалари қаторида жигар ва буйраклардаги касалликларни аниқлашга йўналтирилган қонни кимёвий таҳлил қилувчи ускуналарни қайд этиш мумкин. АҚШдаги етакчи Allied Corporation кимёвий ишлаб чиқарувчилардан бири компания мижози бўлган. Кимёвий соҳада Toshibaнинг муҳим ишланмаларидан бири кран ёқилғисини бойитиш ускунасидир. Иқлимий ускуналар соҳасида 80-йилларда компания инвентор ва иккиламчи таъсир тамойили асосида ишловчи ротацион компрессорни намойиш қилди. 80-йиллар ўртасида аудио ва видеомаҳсулотлар ишлаб чиқарувчи йўналишда ҳам ўзгаришлар бўлди. Toshiba бу соҳада кенг спектрли электроника маҳсулотларини – магнитафонлардан тортиб то видеоплеерларгача ишлаб чиқарган. Фаолиятни оптималлаштириш учун соҳадаги маркетинг, ишлаб чиқариш, тадқиқот ва ишланмалар учун масъул бўлимлар қайта ташкил қилинган. 1987 йилда Toshiba йирик халқаро можарога жалб қилинди. Шўъба корхоналардан бири Toshiba Machine 1982-1984 йиллар оралиғида СССРга фрезер ускуналар сотган. СССР ва бошқа коммунистик мамлакатлар билан савдо алоқалари “Экспорт назорат бўйича координацион қўмита” томонидан тартибга солинар эди, Toshiba Machine эса бундай рухсатга эга бўлмаган. Toshiba Machine ҳақидаги маълумот юзага чиққанида компания мунозаралар тўлқини остида қолди, унинг икки ходими эса Япония савдо қонунчилигининг бузилгани учун ҳибсга олинди. Бу Toshibaнинг халқаро нуфузига таъсир кўрсатмай қолмади. Савдодаги бундай англашмовчилик америкалик конгрессменларга ёқмади. Уларнинг бир қисми Toshiba томонидан ишлаб чиқарилган радиоларни намойишкорона синдириб, компания маҳсулотига бойкот эълон қилишга чақирган. Мудофаа вазирлигига Toshiba ва унинг шўъба корхоналари маҳсулотларини харид қилиш тақиқланган. Шоичи Саба ва компания топ-менежментининг бир қисми истеъфога чиқади. Санкциялар киритилгандан кейин Toshiba Machine’нинг мамлакатдаги 25 идораси ёпилади. Бу компания фақат 1992 йилга борибгина яна АҚШга маҳсулот сота бошлади. Шоичи Сабадан кейин Toshiba компаниясининг янги бош директори ва президенти Дзеити Аои бўлди. Компаниянинг янги раҳбари мантиқий йўл тутди – у АҚШга эмас, бошқа мамлакатлар бозорига чиқа бошлади. Toshiba Chinese Electronics Import and Export Corporation билан ҳамкорлик қилиб, ХХРга интеграл схемалар тайёрловчи технологияни тақдим эта бошлади. 1991 йилда компания Москвада рангли телевизор ишлаб чиқарувчи завод қурилишига доир шартномани қўлга киритди. Компаниядаги қийинчиликлар Toshiba ходимларини жипслаштириб, уларнинг янада самарали ишлашига туртки берди. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling