Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»
Download 3.13 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 1 qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
Январь 2021 10-қисм
Тошкент ТАЪЛИМ ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА НОАНЪАНАВИЙ УСУЛ ВА ШАКЛЛАР. Юнусова Гулчехра Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман 1-сон касб-ҳунар мактаби етакчи ўқитувчиси Аннотация; Ушбу мақолада ўрта махсус касб-ҳунар муассасаларида ўқитишнинг фаол усулларидан фойдаланиш таьлим олувчиларнинг фаоллигини ва уларда маьсулият ҳиссини ошириш ,билимларни чуқур ўзлаштиришга ёрдам бериши ҳақида фикирлар билдирилган. Калит сўзлар; таьлим, тарбия, ўқувчи, интерфаол, маьсулият, эркин шахс, тафаккур, мулоқот. Ўзбекистон Республикасида таьлим тарбия ислоҳотларини амалга оширишда таьлимни бошқаришни ўрта махсус касб-ҳунар муассасаларида таьлим тарбия ишларининг асосий мақсади, шахсга ўз ҳаётини эркин танлаш имкониятини яратиб бериш, эркин шахсни шак- ллантиришдир. Ўрта махсус касб-ҳунар таьлим тарбия жараёнида ўқитишнинг фаол усулларидан фой- даланиш таьлим олувчиларнинг фаоллигини оширади,уларда маьсулият ҳиссини ривож- лантиради, билимларни чуқур ўзлаштириш ва хотирада узоқ сақлашларига имкон бера- ди. Ҳозирги вақтда касб-ҳунар мактабларида ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини қўллаш таьлимда юқори самарадорликка олиб келади. Аньанавий дарсда асосан ўқитувчига эркинлик берилади, ноаньанавий дарсда эса ўқувчига эркинлик берилади. Интерфаол усул- лар жараёнида қатнашаётган ҳар битта ўқувчининг фаоллигига асосланади. Бу усуллардан фойдаланилганда билим олиш ўқувчи учун қизиқарли ҳаётий фаолиятга айланади. Интер- фаол усуллар қўлланганда ўқувчилар ўқитилмайди, балки уларнинг ўзлари ўқитувчи билан биргаликда муайян йўналиш ва миқдордаги билимларни мустақил ўзлаштиради. Бу ҳол уларда эркин фикрлаш, мустақил изланишга рағбат пайдо қилади. Бу шаклда уюштирилган таьлим жараёнида ўқувчилар ўзаро бемалол тортишадилар, мавзуларни буюрилгандек эмас, балки ўзлари хоҳлагандек эркин ўзлаштирадилар. Янги усуллардан самарали фойдаланиш уларни ҳаётга тўғри тадбиқ эта олиш талабалар ҳамкорлигида ишлашга, уларга ҳаққоний баҳо беришга кўмак беради. Замонавий технологиялар қўлланилган машғулотлар ўқувчилар эгаллаётган билимлар- ни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишга, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига қаратилган. Ўқитувчи дарс жараёнида шахс ва жа- моанинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади, шу билан бирга бошқарувчилик, йўналтирувчилик вазифасини бажаради. Бундай ўқув жараёнида ўқувчи асосий фигурага айланади. Дарс машғулотларини самарали ўтказишда ноаньанавий усуллардан фойдаланиш ўқувчилар иштирокини фаоллаштирадиган турли- туман усуллар билан бойитиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини оширишга катта ёрдам берадиган усуллардан қуйидагиларни мисол келтириш мумкин: “Интервью”, ”Ка- сблар “Оламига саёҳат” ва ҳакозалардир. Таьлим-тарбия ҳамиша биргаликда олиб борилади. Таьлим жараёнида қатнашаётган ҳар бир ўқувчининг ўзи ўқиши ва у эришадиган натижа ҳам унинг ўқиш даражасига мувофиқ бўлиши керак. Астойдил ўқиган ўқувчи кўпроқ натижага эришади, таьлим жа- раёнида яхши қатнашмаган ўқувчи озроқ билим олади. Тарбия таьлим муассасасида фа- олият кўрсатаётган барча педагогларнинг кундалик ишига айланмоғи зарур. Тарбиявий ишлар жараёнида турмуш, мулоқот, ҳақиқат, дўстлик, садоқат, бурч, виждон, шахс, ишонч, умид, ҳамдардлик сабр-тоқат, ўз-ўзини намоён этиш каби тушунчалардан фойдаланилади. Ўқиш ва ўқитиш амалиётида интерфаол усуллардан фодаланаётган ўқитувчи турли нуқтаи назарлардан бир бирига қарама-қарши қўйиш орқали ўқувчиларда танқидий тафккур шак- лланишига шароит яратиши керак. Шундай қилинса,ўқувчиларда ўз қарашларини химоя қилиш эҳтиёжи пайдо бўлади ва бу ўзига маьқул бўлмаган фикрга тезда қарши далиллар келтириш, бировларнинг қарашларидаги ожиз жойларни дарров топиб олиш кўникмаси пайдо бўлади. Таьлим-тарбия бериш энг масулиятли иш булиб бу авлодлар олдидаги катта мажбури- ятдир. эркин шахсни шакллантириш муаммоси таьлим муассасаларида ўқув-тарбиявий |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling