26
● Массив қон кетишидан кейин гемодинамик бузилишлар ва қон
компонентлар
қуйилишини ҳисобга олган ҳолда, фармакологик (жарроҳлик ва консерватив
гемостазга ишонч ҳосил бўлганда дастлабки 12
соат ичида паст молекуляр
гепаринлар) ва нофармакологик тромбопрофилактикани (оёқларнинг эластик
компрессияси, вақти-вақти билан тутиб турадиган оёқларнинг эластик компрессияси)
ўтказиш тавсия этилади.
Суюқликларнинг эҳтиёжини қоплашнинг замонавий усуллари
1. Полиэлектролитли тўла қийматли гиперосмоляр эритмаларни қўллаш билан кичик
ҳажмли инфузион терапия.
2. Нормоволемик гемодилюция.
3. Гипотензив реанимация – систолик АҚБни 60 мм сим. уст. ушлаб туриш ва
тўқималарга кислород етказиб берилишини яхшилаш.
●
Гипотензив реанимация тамойилини қўллаш. Ушбу реанимация стратегияси қон
кетиши тўхтагунга қадар артериал қон босимини юқори бўлмаган
даражада ушлаб
туриш учун геморрагик шокни даволашнинг дастлабки босқичларида суюқлик ва
қон компонентларини чекланган миқдорда юборишни ўз ичига олади.
1В
Қон кетиши тўлиқ тўхтагунга қадар АҚБнинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш
учун АҚҲни волемик тўлдиришнинг чекланган стратегиясидан фойдаланиш тавсия
этилади.
1C Қон кетиши тўхтагунга қадар ёрдам кўрсатишнинг дастлабки босқичида мақсадли
систолик АҚБни 80-90 мм сим. уст. даражасида ушлаб туриш тавсия этилади.
● Ушбу мақсадга эришиш учун кичик ҳажмли инфузион терапия дастури қўлланилади.
Ўткир гиповолемия ва шок ҳолатини дастлабки босқичларда даволаш,
массив
инфузия туфайли қўшимча миқдорда қон кетишини чеклаш, тўқималарга кислород
етказиб берилишини яхшилаш ва операциядан кейинги даврда поликомпартмент
синдромининг аломатларини камайтириш асосий кўрсатмалар ҳисобланади.
●
Do'stlaringiz bilan baham: