35
4-илова
Бачадон ағдарилишида уни ортига қайтариш бўйича тадбирлар
Бачадон ағдарилиши
Қисман –
бачадон туби
бачадон бўшлиғида
қолади
Тўлиқ – бачадон туби
бачадон бўйни орқали
қин ёки жинсий ёриқдан
ташқарига чиқиб қолади
Даволаш мақсади:
бачадонни репозициялаш
ва
шок симптомларини
даволаш.
– ҳар қандай утеротоник препаратни юборишни
тўхтатинг;
– тажрибали акушер-гинеколог ва анестезиолог-
реаниматологни чақиринг;
– вена ичига
адекват тушишни таъминланг,
инфузион терапияни бошланг;
– аёлни оғриқсизлантиринг, бачадонни ортига
қайтаринг;
– бачадонни ортига қайтармасдан аввал йўлдошни
чиқариб олишга уринмаслик керак (қон
йўқотишни кўпайтиради);
– йўлдош ўсиб кирмаган бўлса, уни фақат
бачадонни ортига қайтаргандан кейин чиқариб
олиш керак;
– бачадон бўйнининг орқа қисмини кесинг ва
бачадонни ортига қайтаринг;
– Джонсон усулини бажаринг (тажрибали ва
малакали мутахассислар бўлганда);
– бачадонни ортига қайтаришнинг
уринишлари
муваффақиятсиз бўлса, бета-миметикларни
юборинг ва Джонсон усули ёрдамида бачадонни
ортига қайтаришни қайта уриниб кўринг
(тажрибали ва малакали мутахассислар бўлганда);
– бачадонни ортига қайтаришнинг уринишлари
муваффақиятсиз бўлса, лапаротомия орқали
бачадонни ортига қайтаринг (Джонсон
муолажаси
билан биргаликда Хантингтон муолажасини
бажаринг);
– муваффақиятли репозициядан кейин утеротоник
препаратларни юборишни бошланг (масалан,
окситоцин);
– профилактик равишда
антибиотикларни юборинг;
– бачадонни ортига қайтаришдан кейин унинг
қайта ағдарилишини олдини олиш учун қин ва/
ёки бачадон баллонини киритиш ёки компрессион
чокларни қўйиш мумкин;
– 10-14 соатга бачадон-қин икки баллонли тизимини
ўрнатиш
мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: