Тошкент ахборот технологиялари университети қарши филиали телекоммуникация технологиялари ва касбий таъ


Download 0.6 Mb.
bet1/11
Sana15.07.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1660580
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Курс иши ТИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ҚАРШИ ФИЛИАЛИ
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КАСБИЙ ТАЪЛИМ ФАКУЛЪТЕТИ


АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ КАФЕДРАСИ


(5330300) Ахборот хавфсизлиги юналиши
АХ 00-17 гуруҳ талабаси
bfdjkbvkjdbvjdbvkjbdjvbjkdbvjdsbkvdbjvsdчнинг


ИНДИВИДУАЛ ЛОЙИХACИ
Мавзу: Криптопровайдерлар ва уларнинг яратилиш консепсияси

Курс иши кўриб чиқилди ва мақулланди.
Курс иши раҳбари:
________ _________________
(имзо,) (исми ва фамилияси)
«_______» «____________________» 2021 йил


Тақдимот комиссияси қўйган баҳо:
______________________
__________
______________________
__________
_______________________
___________


Қарши 2021 йил.

Мундарижа


Кириш
I-Боб. КРИПТОПРОВАЙДЕРЛАР РИВОЖЛАНИШИ ВА УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР...........................................................................5
1. Ахборот тизимларига ва уларнинг хавфсизлигига қўйилган талаблар 5
2. Криптопровайдер ривожланиши ва тушунчалари 9
3. Криптографик модуллар хавфсизлигига қўйилган талабларни таҳлил қилиш 10
I-Боб. КРИПТОПРОВАЙДЕРЛАР ВА УЛАРНИНГ ЯРАТИЛИШ КОНЦЕПЦИЯСИ................................................................................................14
2.1 Мавжуд криптопровайдерлар таҳлили 14
2.2 Криптопровайдер интерфейси 17
2.3 Криптопровайдер интерфейси ёрдамида криптографик функциялардан фойдаланиш 21
Хулоса 27
Адабиётлар рўйхати 27

КИРИШ


Ахборот ва коммуникация технологияларининг жадал суръатлар билан ривожланиши, ахборот тизимларининг жамият хаётида тобора чуқур ўрин эгаллаши ҳамда Ўзбекистоннинг глобал ахборот жамиятига кириб бориши ўз навбатида ахборот хавфсизлиги йўналишида бир қатор вазифаларни бажаришни тақазо этади. Бу вазифаларни ҳал қилмасдан, республикада АКТ ни ривожлантириш, АТларни жорий этиш ва глобал ахборот жамиятига кириб бориш кўпгина қийинчиликларга олиб келиши мумкин.
Ахборот хавфсизлиги йўналишини ривожлантиришга давлатимиз томонидан ҳам катта аҳамият берилмоқда. Бунга республикамизда қабул қилинган бир нечта қонун ва меёрий ҳужжатлар, жумладан, «Электрон рақамли имзо», «Электрон ҳужжат айланиши», «Электрон тижорат» тўғрисидаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ахборотнинг криптографик ҳимоясини ташкил этиш чора-тадбирлари» 2007 йил 3 апрелдаги ПҚ – 614 – сон қарори[6] мисол бўлиши мумкин.
Бутун жахонда ахборот хавфсизлигининг илмий асоси бўлиб – криптография фани тан олинган. Ҳозирги кунга қадар ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситалари ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг энг ишончли воситалардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Бу эса жаҳонда криптографик воситалари ривожланишига олиб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган барча воситаларни ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини тегишли ваколатли органлар томонидан текшириш, давлат аҳамиятига эга бўлган жойларда эса, фақатгина республикамизда ишлаб чиқарилган криптографик воситалардан фойдаланиш ва миллий тизимлар яратиш заруриятини туғдиради.
Республикамизда ахборот тизимларининг яратилиши, уларда қўлланиладиган ахборот ресурсларининг ҳимоясини таъминлаш воситаларини яратишни ва бу воситалар ахборот тизимларининг ўзаро алоқасига таъсир кўрсатмаслиги лозим яъни криптографик воситалар умумий стандартлар асосида яратилиши лозим. Бундай воситалар дастурий, дастурий-аппарат ва аппарат кўринишида бўлиб ахборотни криптографик ҳимоялаш воситалари деб юритилади.
Жахонда ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаси сифатида криптопровайдерлар кенг қўлланилиб келинмоқда. Криптопровайдер битта ишчи станцияга ёки серверга ўрнатилиб криптографик хизматларни кўрсатувчи комплекс дастурий восита ҳисобланади.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling