- Циклли синхронизациялаш қурилмасининг таснифи
- Циклли синхронизациялаш қурилмаси қуйидаги белги бўйича таснифланади:
- - фазали комбинацияни узатиш усули бўйича;
- - ортиқчаликга, узаткич томонидан киритилишига боғлиқлиги бўйича;
- - узаткич ва қабул қилгичнинг ишлаш режимига боғлиқлиги бўйича;
- - қабулда циклли синхронизациялашни ажратиб олиш усули бўйича;
- - халақит бўйича ҳимояланганлик босқичи бўйича;
- - жараёнларни автоматлаштириш босқичи бўйича.
Циклли синхронизация - 1. Фазали комбинацияни узатиш усули бўйича:
- а) махсус ажратилган канал фазали комбинацияни узатиш билан циклли синхронизациялаш қурилмаси;
- б) ахборот узатиладиган канал бўйича фазали комбинацияни узатиш билан циклли синхронизациялаш қурилмаси.
- 2. Ортиқчаликга, узатгич томонидан киритилишига боғлиқлиги бўйича.
- а) доимий ортиқчалик билан циклли синхронизациялаш қурилмаси. Бунда фазали комбинация тизимнинг бутун ишлаш вақти давомида доимо узатилади;
- б) ўзгарувчан ортиқчалик билан циклли синхронизациялаш қурилмаси. Бунда фазали комбинация циклли синхронизация учун керак бўлган вақт кесимида вақти-вақти билан узатилади.
- 3. Узаткич ва қабул қилгичнинг ишлаш режимига боғлиқлиги бўйича:
- а) Узатгич ва қабул қилгичнинг (синхрон тизимлар) узлуксиз ишлаш билан циклли синхронлаш қурилмаси;
- б) узатгич ва қабул қилгични бир марта ишга тушириш (старт-стоп) билан циклли синхронлаш қурилмаси.
- в) фарқларнинг йўналиши ва катталигини аниқлаш билан циклли синхронизациялаш қурилмаси.
Циклли синхронизация - 5. Халақит бўйича ҳимояланганлик босқичи бўйича:
- а) фазали комбинация элементларининг алоқа каналидаги хатолардан ҳимоя қилинмаган циклли синхронизациялаш қурилмаси;
- б) фазали комбинация элементларининг алоқа каналидаги хатолардан ҳимоя қилинган циклли синхронизациялаш қурилмаси.
- 6. Жараёнларни автоматлаштириш босқичи бўйича.
- а) қўлда ишга тушириш билан циклли синхронизациялаш қурилмаси;
- б) ярим автоматлашган ҳолда ишга тушириш билан циклли синхронизациялаш қурилмаси;
- в) автоматик тарзда ишга тушириш билан циклли синхронизациялаш қурилмаси.
- Барча циклли синхронизациялаш қурилмалари икки турга бўлинади:
- - маркерсиз;
- - маркерли
Do'stlaringiz bilan baham: |