Тошкент ахборот технологиялари университети мобил алоқа тармоқларини
TDD УЧУН РАДИОКАДРДА СУБКАДРЛАРНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ
Download 0.89 Mb.
|
5Uz9eULgZc656aO7HDF26teZERL3mkPXhaispDsh
- Bu sahifa navigatsiya:
- D - «пастга» йўналишдаги канал, U – «юқорига» йўналишдаги канал, S – хизмат канали
- LTE тизимининг радиоинтерфейсини ташкил этилиши
- OFDM усулининг частотавий-вақтли кўриниши
TDD УЧУН РАДИОКАДРДА СУБКАДРЛАРНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ
LTE тизимларида бошқа технологиялар (масалан, Wi-Fi ва WiMAX) да ўз афзалликларини кўрсатган OFDM кўплаб уланиш технологияси ишлатилади. OFDM технологияси частота бўйича маълум кенглик Δf да ва бир-бирларига нисбатан ортогонал жойлашган қисқа нимэлтувчиларни мустақил модуляциялаш воситасида кенг полосали сигналларни узатишни бажаради. Кетма-кет маълумотларнинг оқимлари N параллел нимоқимларга бўлинади, сўнг уларнинг ҳар бирининг элтувчилари маълум бир QPSK, 16-QAM ёки 64-QAM модуляция усуллари билан кичик тезликларда модуляцияланади. Бунда бир OFDM-символ бир неча нимэлтувчилар воситасида узатилиши мумкин.
Вақт сатҳида OFDM-символлар маълумотлар майдони (фойдали ахборот) ни ташкил этади ва улар орасида олдинги символни охирги фрагменти такрорий узатилиши тарзида циклик префикс - СР номини олган ҳимоя интервали ишлатилади
CP нинг қўлланилиши сигналнинг кўп нурли тарқалиши натижасида қабул қилишда символлараро интерференцияга қарши курашишга қаратилган. Бу шундай бўлиб ўтадики, асосий сигнал (биринчи сигнал) га ушланиб келадиган аксланган сигнал циклик префикс майдонига тушади ва кейин асосий сигналга қўшилмайди.
Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling