Тошкент ахборот технологиялари университети «Мобил алоқа тизимларида радиоузатиш ва радиоқабул қилиш қурилмалари» фанидан маъруза


Рақамли алоқа тизимларида аналог сигналларни ўзгартириш ва узатиш принципи


Download 1.54 Mb.
bet2/6
Sana01.05.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1418847
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1CtuvdXjaBYxJW5A9FTLtSEO3rqdYAfv5YKdXIqF

Рақамли алоқа тизимларида аналог сигналларни ўзгартириш ва узатиш принципи
  • Рақамли сигнални радиоканал бўйича узатилиши учун уни юқори частотали кўринишга ўзгартириш зарур бўлади.
  • Бунинг учун аналог алоқа тизимлардаги каби модуляциялаш (манипуляциялаш) хизмат қилади. 0 ва 1 иккилик символлар оқими бўлган рақамли сигнал ташувчи - ўзгармас амплитудали ва частотали аналог юқори частотали сигналга қўшилади ва кейин эфир бўйлаб узатилади.
  • Учта манипуляциялаш усуллари энг кенг қўлланилади
  • Амплитудавий манипуляциялашда (ASK amplitude-shift keying) модуляциланадиган тўлқин сигналнинг амплитудасини иккилик маълумотларга мувофиқ (масалан, юқори сатҳдан пастга) ўзгартиради.
  • Частотавий манипуляциялашда (FSK frequency-shift keying) битлар оқими иккита частоталар орасидаги ўзгаришлар билан берилган.
  • Фазавий манипуляциялашда (PSK phase-shift keying) амплитуда ва частота ўзгармасдан қолади, битлар оқими эса модуляцияланган сигнал фазаларининг ўзгаришлари орқали берилган.
  • .
  • Аналог алоқа тизимларининг рақамли алоқа тизимларидан фундаментал фарқи фақат дастлабки маълумотларни тайёрлаш ва кодлаш усули ҳисобланади.
  • Радиостанцияларнинг радиотўлқинларни қабул қилиниши ва узатилишига жавоб берадиган юқори частотали қисми эса барча радиоалоқа турларида деярли бир хил қолади.
  • Бинобарин, вазият биринчи алоқа тизими намойиш этилган 1895 йилдан буён ўзгармай келмоқда.
  • Технологиянинг барча ютуқларида ҳам фундаментал физик қонунларга муқобиллар ҳозирча йўқ.
  • Манипуляциялаш (рақамли модуляциялаш) 
  • — дискрет хабарларни узатиш назариясида код символлари кетма-кетлигини сигнал элементлари кетма-кетлигига ўзгартириш жараёнидан иборат.
  •  
  • Амплитудавий манипуляциялаш
  • Амплитудавий манипуляциялаш (АМн; ингл. amplitude shift keying (ASK)) — ташувчи тебранишнинг амплитудаси сакрашсимон ўзгарадиган сигналнинг ўзгариши ҳисобланади.
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling