Тошкент ахборот технологиялари университети «Мобил алоқа тизимларида радиоузатиш ва радиоқабул қилиш қурилмалари» фанидан маъруза


Download 1.54 Mb.
bet1/6
Sana01.05.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1418847
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1CtuvdXjaBYxJW5A9FTLtSEO3rqdYAfv5YKdXIqF

  • МАТ кафедраси катта ўқитувчиси У.Т. Алиев
  • Дарснинг мақсади:
  • талабаларда рақамли модуляциялаш усуллари ҳақида батафсил тасаввур ҳосил қилиш;
  • мазкур билимларни мустақил таҳлил қилишга кўмаклашиш;
  • талабалар ўртасида соғлом маьнавий ва тарбиявий муҳитни шакллантириш.

Режа

  • 1. Радиоалоқа тизимининг тузилмаси.
  • 2. Симсиз алоқа тизимларида аналог модуляциялаш.
  • 3. Рақамли радиоалоқа тизимларида сигналларни манипуляциялаш усулари.
  • 4. Кўп позицияли манипуляциялаш усулари.
  • Радиоалоқа тизимининг тузилмаси
  • Амплитудавий модуляция
  • Амплитудавий модуляцияда узатиладиган ахборот қонунига мос равишда модуляцияланадиган сигнал амплитудаси ўзгаради.
  • ЧМ, FM (ингл Frequency modulation)) модуляциялашда ахборот сигнали ташувчи тебранишнинг частотасини бошқаради. Бунда амплитуда ўзгармас қолади.
  • ЧМ радиоэшиттиришда (УҚТ диапазонида) овоз сигналларини, телевизион дастурлар овозини юқори сифатда узатишда, SECAM телевизион стандартида ранг сигналларини узатишда ва бошқаларда кенг қўлланилади.

ЧМ сигнални ҳосил бўлиши

АМ ва ЧМ сигналларни ҳосил бўлиши

  • Фазавий модуляциялаш
  • Фазавий модуляциялашда (ФМ, ингл. phase modulation - PM) ўзгармас ташувчи частоталар тебранишлари фазавий бурчаги ωo қиймати s(t) модуляциялайдиган сигнал амплитудасига пропорционал бўлади.
  • Рақамли тармоқларда маълумотларни алмашлаш жараёни умумий кўринишда қуйидаги тарзда бўлиб ўтади. Овоз маълумотлари (нутқ) рақамли форматга ўзгартирилади, юқори частотали сигнал билан модуляцияланади ва анъанавий физик қонунларга биноан эфирга узатилади.
  • Қабуллаш томонида рақамли сигнални дастлабки аналог кўринишга тескари қайта тиклаш жараёни бўлиб ўтади. Агар дастлаби маълумотлар рақамли бўлса (маълумотлар терминали, компьютер, рақамли алоқа тармоғи, Интернет ва ҳ.к), у ҳолда аналог-рақамли ўзгартириш босқичи бўлмайди.
  • Тўғридан-тўғри кодлаш/декодлашдан ташқари, сигнал маълумотларни йўқотилишини олдини оладиган қатор ўзгартиришларга учрайди.
  • Овозни рақамлаштириш ва кодлаш жараёни махсус қурилма – вокодер орқали амалга оширилади. Айнан унга кодлаш алгоритми боғлиқ бўлади. Турли рақамли алоқа тизимлари турли алгоритмларни ишлатади ва мос равишда турли вокодерларда қурилади.
  • Аналог-рақамли ўзгартириш жараёни квантлаш – узлуксиз катталикни вақт, сатҳ бўйича ёки ҳар иккала параметрлар бўйича бир вақтда дискретлаштириш ва кодлашни ўз ичига олади
  • Квантлашда узлуксиз катталик маълум қонун бўйича ажратилган ва биргаликда дастлабки катталикни акс эттирадиган унинг оний қийматлари кетма-кетлигига ўзгартирилади.
  • Кодлашда квантлаш жараёнида ажратилган дастлабки катталикнинг оний қийматлари ўлчанади ва натижалар рақамли кўринишда, бу ҳолда иккилик кодда қайд этилади.
  • Қабуллагичга тушганидан рақамли сигнал декодланади ва рақамли-аналог ўзгартириш ёрдамида дастлабки аналог сигналга қайта тикланади.
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling