Учта диапазонли GSM ASM антенналарни коммутациялаш модули ва FEM РЧ тракт кириш модули - КРЧМда қўлланадиган асосий функционал тугунлар антенналар, РЧ калитлар дуплексерлар ҳисобланади. Турли асосий тугунлар сонига эга бўлган кириш РЧ модулларининг турли конфигурациялари таклиф этилиши мумкин.
- Дуплексер (Duplexer) – частота бўйича сурилган, лекин битта ишчи частоталар диапазонида ишлайдиган қабул қилиш ва узатиш трактларини ажратиш учун ишлатиладиган қурилма ҳисобланади.
- Қабул қилиш ва узатиш трактларини ажратиш учун дуплексерлар билан бир қаторда диплексерлар ҳам ишлатилади.
- Диплексер (Diplexer) ёки частотавий ажратиш блоки турли частоталар диапазонларида, масалан, GSM900 ва GSM1800 диапазонларида ишлайдиган трактларни ажратиш учун ишлатилади.
- Комбайнерлар (Combiner) ёки сигналлар сумматорлари бир неча узаткичларни битта умумий антеннага бир вақтда ишлаш имкониятини таъминлаш учун мўлжалланган.
- РЧ функционал тугунлар ва радиокомпонентлар
- Тақсимлаш панеллари (Distribution Panel) сезгирлик йўқотилмасдан бир неча қабул қилгичларни битта антеннадан параллел ишлашини таъминлайди ва қабул қилинадиган сигнални антеннналар кабелида йўқотилишини компенсациялайди.
- Тақсимлаш панелининг кучайтиргичи юқори ўта юкланиш қобилиятига эга бўлиши керак ва ёнма-ён илайдиган узаткичлардан қувватли ҳалақитлар таъсир қилганда тўйиниш режимига ўтмаслиги керак.
- Преселекторлар (Preselector) қабул қилгич киришида сигнални дастлабки фильтрлашни таъминлаш учун мўлжалланган.
- Преселекторни ўрнатиш қабул қилиш антеннаси радиочастоталар ҳалақитларининг юқори даражаси бўлган жойларда ёки кўп сонли ишлайдиган узаткичларнинг бевосита яқинида бўладиган ҳолларда зарур бўлади.
- Преселекторлар ўтказиш полосасида кичик сўнишни (0,5 - 1 дБ) ва ташқи полосали ҳалақитларни сезиларли сўндиришни (40 - 90 дБ) таъминлайди.
- Кабелли туташмалар, жамперлар
- Кабелли туташмалар ёки амалда асосан оддий жамперлар дейиладиган боғлаш кабеллари (jumper cable) радиочастотавий улагичлар билан армирланган кичик йўқотишларга эга бўлмаган унча катта бўлмаган узунликдаги эгилувчан радиочастотавий кабеллар бўлаги ҳисобланади.
- Жамперлар алоқа тизимларида радиоқурилмаларнинг турли блоклари ва қурилмаларини улаш, фидерларни антенналарга ёки қабул қилгич-узаткичларга улаш учун мўлжалланган.
- Саноатда тайёрланадиган сифатли жамперларнинг қатор ўзига хос хусусиятларини айтиб ўтиш мумкин:
- Ишлаб чиқаришда ҳар бир жампер тестланади ва ҳужжат билан жиҳозланади;
- Улагичлар (разъемлар) кабелларнинг ичик ва ташқи ўтказгичларига кавшарланади;
- Жамперларни атроф-муҳитнинг таъсиридан қўшимча ҳимоялаш керак эмас.
- Мобил алоқа қурилмалари РЧ блокларининг киришларида полосавий фильтрлар (Bandpass Filter) қўлланилади.
- Замонавий сирт-акустик тўлқин (САТ) фильтрлари керамик фильтрларга қараганда гетеродин частоталари ва ўзгартиришнинг иккинчи даражали (симметрик частота) маҳсулотларини сўндириш бўйича афзалликларга эга.
- Бошқа ҳал қилувчи омил кичик киритиладиган йўқотишлар (Insertionattenuation, Insertionloss) ҳисобланади, уларнинг одатдаги қийматлари 2 - 3 дБни ташкил этади.
- Характеристикаларининг ўта тик фронти туфайли САТ фильтрлар қўшни канал бўйича юқори селективликка эришишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |