Назорат саволлари
Оптик ёруғлик узатгичларнинг қандай турларини биласиз?
Ясси оптик ёруғлик узатгичлардан қандай мақсадларда фойдаланилади?
Оптик тола қандай тузилган?
Оптик тола қандай материаллардан тайёрланади?
Қайси ҳолатда ёруғлик нури фақатгина ўзак бўйлаб тарқалади?
Сонли апертура ва бурчак апертураси тушунчаларини таърифланг.
Кўп модали ва бир модали толаларни фарқи нимада?
Кўп модали толаларнинг қандай турларини биласиз?
Дисперсия бўйича бир модали оптик толалар қандай турларга бўлинади ва уларни қўлланиш соҳаларини тушунтиринг.
10. Дисперсияси силжиган толалар қандай ҳосил қилинади?
4-МАЪРУЗА
Режа:
1. Оптик толанинг асосий параметрлари. Сўниш
2. Толанинг хусусий йўқотишлари
3. Кабел йўқотишлари
4.1. Оптик толанинг асосий параметрлари. Сўниш
Оптик сигнал тола орқали узатилганда ёруғлик тўлқинларини тола муҳити билан чизиқли ва ночизиқли ўзаро таъсири натижасида сигнал қувватини йўқолишидан оптик сигнал сўнади. Сўниш толали оптик алоқа узатиш тизимларининг регенерациялаш участкаси узунлигини аниқловчи, оптик толанинг энг муҳим параметри ҳисобланади. Сўниш бу толада ёруғлик оқимларининг кучсизланишидир. Тола узунлиги бўйича сўнишни ўзгариш қонуни қуйидаги умумий кўринишга эга:
Р=Р0 ехр(-α*L), (4.1)
бу ерда Р0 – толага киритиладиган қувват;
L – тола узунлиги;
α - сўниш коэффициенти ёки толадаги йўқотишлар.
Бу формулани қўллаб солиштирма йўқотишларни баҳолашимиз мумкин:
aсолиштирма = - (10/L)*lg(P/P0) = 4,343 a . (4.2)
Умумий ҳолда сўниш сигналларни сочилиши ва ютилишидан ҳосил бўлувчи йўқотишлар ва кабел йўқотишларидан юзага келади.
Ютилиш ва сочилишдан ҳосил бўладиган йўқотишлар хусусий йўқотишлар, кабел йўқотишлари эса қўшимча йўқотишлар дейилади.
4.1-расм. Толадаги йўқотишларнинг асосий турлари.
Тола йўқотишларини тўлиқ уларнинг йиғиндиси кўринишида ёзишимиз мумкин:
a = aх+aк = aю + aс + aк, (дБ/км). (2.10)
Do'stlaringiz bilan baham: |