Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа асослари


Download 1.73 Mb.
bet39/54
Sana15.11.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1773916
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   54
Bog'liq
Optik aloqa asoslari

12.3. Оптик сигналларни регенерациялаш.
Регенераторнинг тузилиши ва иш принципи

Регенераторнинг умумлашган тузилиш схемаси 12.2- расмда тасвирланган.




12.2-расм. Регенераторнинг умумлашган тузилиш схемаси


Схемада:
ЧК – чегараловчи кучайтиргич;


КАБ – кучайишни автоматик бошқарувчи қурилма;
ЧҚ – чегараловчи қурилма;
ХҚҚ – ҳал қилувчи қурилма;
ТЧА – тактли частота ажратгич;
ШҚ – шакллантирувчи қурилма.

Бу элементларнинг вазифаларини регенератор ишининг вақт диаграммасидан кўриш мумкин (12.3-расм). Бу расмдаги 1-6 сигналлар 7.2-расмда тасвирланган регенераторнинг 1-6 нуқталаридаги сигнал кў ринишларидир.


Регенератор ишини кўриб чиқамиз.
ҚҚФ чиқишидан (12.1-расм) сигналлар чегараловчи кучайтиргичга (1) тушади. ЧК КАБ схемасидан ҳам бошқарилади. КАБ ҲҚҚ ёрдамида «1» ва «0» импульсларни тўғри ҳал қилиш учун сигнал сатҳини доимийлигини қў шимча равишда сақлаб туради. ЧКда сигналлар кучайтирилади ва бузилишларни маълум бир қисмини бартараф этиш мақсадида сигналларни амплитудалари чегараланади (2). ЧК чиқишидан сигнал ЧҚ ва ТЧА киришига тушади. Сигнал сатҳи Uчег дан ошсагина ЧҚ чиқишида сигнал ҳосил бўлади (3). ТЧА чиқишидан ҲҚҚ киришига (4) fT=1/T тактли частота импульсларининг даврий кетма-кетлиги узатилади, бу ерда Т-импульслар кетма-кетлиги даври.

12.3-расм. Регенератор ишининг вақт диаграммаси.


Агар ҲҚҚнинг биринчи киришига ЧҚ чиқишидан ахборот сигналлари кетма-кетлиги (3), иккинчи киришига тактли импульслар кетма-кетлиги (4) берилса ва улар бир-бири билан мос тушса, ҲҚҚ чиқишида маълум амплитуда ва даврийликка эга импульслар ҳосил бўлади (5). Бу импульслар ШҚга узатилади. ШҚда импульслар шакли тўлиқ регенерацияланиб, бошланғич сигналларга мос келувчи импульслар шаклланади. Сўнг бу импульслар ЭОЎ да (12.1-расм) оптик нурланиш импульслари кетма-кетлигига ўзгартирилади.


Шуни белгилаб ўтиш керакки, ТЧА ишининг хатоликлари туфайли ҳосил бўладиган фазалар титрашини камайтириш мақсадида ТЧА чиқишидаги импульларнинг даврий кетма-кетлиги (4) ЧҚ чиқишидаги тўғриланган импульслар билан албатта фазалаштирилади.
Чегараловчи қурилма ва чегараловчи кучайтиргич регенераторнинг асосий элементлари ҳисобланиб, унинг шовқиндан ҳимояланганлигини таъминлайди, чегаравий кучланиш ва мустаҳкам кучайтиришни аниқўрнатилишини талаб этади.
Чегаравий кучланишни ўзгариши регенераторнинг шовқинбардошлилигини камайтиради, бу чегараловчи кучайтиргич (ЧК) чиқишидаги тўғриланган импульсларнинг максимал қиймати ва чегараловчи қурилманинг чегаравий кучланиши орасидаги оптимал нисбатни бузилишига олиб келади. Бундай оптимал нисбатни доимий ушлаб туриш учун регенераторларда КАБ қурилмаси қўлланилади.
Регенераторларнинг юқорида айтиб ўтилган имкониятлари туфайли сигналлар тўлиқ қайта тикланади, шовқинларнинг таъсир қилиши йўқолади, алоқа сифати яхшиланади, шовқиндан ҳимояланганлик ошади.

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling