Телевизион сигналга ишлов бериш - Телевизион сигналга ишлов бериш
- Сигналларга ишлов бериш – сигналнинг характеристикаларини ўзгартириш ёки маълумотларни олиш учун сигнал билан амалларни бажаришдан иборат
- Сигналларни рақамли берилиши дастлаб алоқа тизимларида шовқинларга ва ҳалақитларга барқарорликни ошириш учун қўлланилган.
- Сигналларга рақамли ишлов бериш (СРИБ, ингл. DSP – digital signal processing) – рақамли ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш билан сонли усуллар ёрдамида сигналларга ишлов бериш ҳисобланади.
- Рақамли сигналлар процессори (РСП) (Digital signal processor, DSP) сигналларга рақамли ишлов бериш (одатда реал вақт масштабида) учун мўлжалланган махсуслаштирилган микропроцессор ҳисобланади.
- Бошқача айтганда, DSP рақамлаштирилган физик сигналларни қабул қилади ва уларнинг устида “қўшиш”, “айириш”, “кўпайтириш” ва “бўлиш” каби математик функцияларни жуда катта тезликда бажаради.
- Сигналлар процессорининг МР3 аудиоплеер таркибида ишлатилишига мисол
- Ёзиш босқичида аналог овоз сигнали аналог-рақамли ўзгартиргич ёрдамида рақамли сигналга ўзгартирилади ва рақамли сигналлар процессорига берилади.
- DSP МР3 форматга кодлашни бажаради ва файлни хотирада сақлайди. Қайта эшиттириш босқичида хотирадан ажратиб олинади, DSP орқали декодланади ва РАЎда аналог сигналга ўзгартирилади, кейин акустик тизимга берилади.
- DSP шакллантирган маълумотлар компьютерда, масалан, хавфсизлик тизимлари, уй кинотеатрларини бошқариш ёки видеомаълумотларни сиқиш учун ишлатилиши мумкин.
- DSP дастурланадиган бўлгани учун турли хил соҳаларда ишлатилиши мумкин
- Рақамли сигналлар процессорининг ички тузилмаси
Do'stlaringiz bilan baham: |