Тошкент ахборот технологиялари университети самарқанд филиали


Download 1.01 Mb.
bet9/26
Sana19.06.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1609999
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
Мустақил иш 1

Туннель тешилиш. Тескари ток ҳосил бўлишида термо-генерация натижасида ҳосил бўлган ЭЗТлардан ташқари р – соҳанинг валент зонасидан n – соҳанинг ўтказувчанлик зонасига туннель ўтувчи электронлар ҳам қатнашиши мумкин. Электрон-ларнинг ўз энергиясини ўзгартирмасдан (изоэнергетик) потенциал тўсиқ орқали сизиб ўтиши туннель ўтиш деб аталади. Туннель ўтиш бўлиши учун иккита шарт бажарилиши зарур:
а) потенциал тўсиқ кенглиги d ≤ 10 нм бўлиши, яъни p+-n+ - соҳаларда киритмалар концентрацияси 5∙1018 см-3 дан юқори бўлмоғи лозим;
б) тескари кучланиш таъсирида энергетик зоналар шундай сурилсинки, p – соҳанинг тўлдирилган валент зонаси қаршисида n – соҳанинг ўтказувчанлик зонаси тўлдирилмаган сатҳлари ётсин.
Тескари кучланиш бўсағавий кучланишдан катта бўлган (UТЕС> UБЎС) ҳолда p+-n+ - ўтишнинг энергетик диаграммаси 2.8-расмда келтирилган. Бунда электроннинг 1-нуқтадан 2-нуқтага туннель ўтиши стрелка билан кўрсатилган. р – яримўтказгичнинг валент зонасидаги электрон ЭЗТ эмас эканлигини таъкидлаб ўтамиз. У n – яримўтказгичнинг ўтказувчанлик зонасига ўтгандан кейингина ўзини ЭЗТдек тутади. Шундай қилиб, валент электроннинг р – соҳадан n –соҳага туннель ўтиши натижасида тескари ток қийматига улуш қўшувчи электрон-ковак жуфтлиги генерацияланади.



2.8-расм. Тескари кучланиш берилганда p+-n+ - ўтишнинг


энергетик диаграммаси.

Ўтказувчанлик электронларининг n – яримўтказгичдан р – яримўтказгич валент зонаси вакант (бўш) сатҳларига туннель ўтиши электрон-ковак жуфтликларнинг рекомбинацияланишига ва ўз навбатида, тескари токнинг камайишига олиб келади. Электрон-ковак жуфтликларининг генерацияланиш жадаллиги рекомбинацияланиш жадаллигига нисбатан анча юқори. Тескари кучланиш ортиши билан тунеллашув интервали (оралиғи) ва ундаги электрон-лар сони ортиши ҳисобига туннель ток кескин ортади.


Туннель тешилиш тескари токининг тескари кучланиш UТЕСКга боғлиқлиги кўчкили тешилишдагига ўхшаш бўлиб, тиклиги кичикроқдир.
p-n ўтишнинг иссиқлик тешилиши ундан тескари ток оққанида иссиқлик етарлича сочилмаслиги натижасида p-n ўтиш қизиб кетиши ҳисобига юз беради. Қизиш тескари ток қийматини оширади, натижада, p-n ўтиш янада кўпроқ қизийди, оқибатда p-n ўтиш ишдан чиқади.
p-n ўтишнинг дифференциал қаршилиги ва сиғими унинг муҳим электр параметрлари ҳисобланади.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling