p1-соҳа
n2-соҳа
n1-соҳа
n2-соҳа
2.9-расм. р1-n2 (a) ва n1-n2 (б) гетероўтишларнинг энергетик диарамалари.
Масалан, n1 – n2 тузилма зоналар энергетик диаграммасидан, n1 – яримўтказгич n2 – га қараганда тор тақиқланган зонали бўлганида (2.9-расм), тўғри уланиш амалга оширилса, инжекцияланувчи заряд ташувчилар n1ва n2 соҳаларнинг асосий заряд ташувчилари билан бир хил ишорага эга бўлади. Шундай қилиб, гетероўтишларда бир томонлама инжекция бўлганлиги (ноасосий заряд ташувчилар инжекцияси бўлмагани) сабабли, электрон асбоблар тезкорлигини ошириш имкони яратилади.
ЯРИМЎТКАЗГИЧЛИ ДИОДЛАР ВА УЛАРНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИ.
Режа:
Тўғриловчи диодлар. Диодлар вольт-ампер характеристикасининг ва параметрларининг температурага боғлиқлиги.
Стабилитронлар ва уларнинг вольт-ампер характеристикаси. Асосий параметрлари.
Варикаплар. Шоттки барьерли диодлар. Туннель ва ўгирилган диодлар.
2.1 Тўғриловчи диодлар. Диодлар вольт-ампер характеристикасининг ва параметрларининг температурага боғлиқлиги.
Яримўтказгич диод деб бир (ёки бир неча) электр ўтишларга эга икки электродли электрон асбобга айтилади. Диодлар радио-электрон қурилмаларда ишлатилиши ва бажарадиган вазифасига мувофиқ таснифланадилар.
Барча яримўтказгич диодларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: тўғриловчи ва махсус вазифаларни бажарувчи. Тўғриловчи диодлар ўзгарувчан токни ўзгармас токка ўзгартириш учун қўлла-нади. Тўғриланувчи ток шакли ва частотасига боғлиқ ҳолда улар паст частотали, юқори частотали ва импульс диодларга ажратилади. Махсус вазифаларни бажарувчи диодларда р-n ўтишларнинг турли электрофизик хусусиятларидан, масалан, тешилиш ҳодиса-ларидан, фотоэлектрик ҳодисалардан, манфий қаршиликка эга соҳалари мавжудлигидан ва бошқалардан фойдаланилади. Махсус вазифаларни бажарувчи диодлар, хусусан, ўзгармас кучланишни барқарорлаш, оптик нурланишни қайд этиш, электр схемаларда сигналларни шакллантириш ва бошқа вазифаларни амалга ошириш учун қўлланилади.
Тўғриловчи диодлар ўзгарувчан кучланишли электр манба-ларни ўзгармасга ўзгартириш учун ишлатилади. Тўғриловчи диодларнинг асосий хусусияти бир томонлама ўтказувчанликни намоён қилишдан иборат. Диодга тўғри кучланиш берилганда ундан катта ток ўтади, тескари кучланиш берилганда эса, ток деярли оқмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |