Тошкент архитектура – Қурилиш институти «Қурилишни бошқариш» факультети «ИҚтисодиёт ва кўчмас мулкни бошқариш» кафедраси


Download 271.63 Kb.
bet2/14
Sana09.06.2023
Hajmi271.63 Kb.
#1466400
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
13- вариант Қурилишда иш хақи

Хулоса................................................................................................................

37

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати...........................................................

39




13-ВАРИАНТ


1

Бош пудратчи буйича йиллик КМИ хажми, минг сум

410 800

2

Уз кучлари билан бажарилган КМИ эгаллаган улуши,%

84.0

3

1 сумлик КМИ га кетган харажат даражаси, тийин

90.8

4

Бир ишчига тугри келадиган уртача йиллик ишлаб чикариш, м.сум

14 900

5

Молиявий фаолиятдан олинган фойда (зарар), м.сум

+780

6

Жами активлар-нинг уртача йил-лик киймати, м.сум

260 500

7

Асосий активлар-нинг умумий активлар кийма-тидаги улуши, %

19.0

8

Айланма актив-ларнинг умумий активлар кийма-тидаги улуши, %

81.0



КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: 2021-йил 30-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев ҳузурида архитектура ва қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари юзасидан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раҳбарларининг ҳисоботи ешитилди.

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг ҳар бир жабҳасида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда, қурилиш ишларининг ҳажми йилдан-йилга ўсмоқда.


Жорий йил май ойида Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таркибий тузилмаси тубдан ўзгартирилди ва янги вазифалар қўйилди. Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари қўшимча штат бирликлари билан кенгайтирилди. Жумладан, 11 ҳудудда “Ўзшаҳарсозлик” ва Самарқанд шаҳрида “Тошкентбошплан” лойиҳа институти филиаллари, шунингдек, 13 ҳудудда 26 йетакчи лойиҳа ташкилоти очилди. Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтлари ҳамда 14 қурилиш касб-ҳунар коллежи қўмита тасарруфига ўтказилди.


Қабул қилинган мақсадли давлат дастурлари доирасида ҳамда давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқларга мувофиқ, жойларда қатор ижтимоий соҳа обйектлари бунёд етилмоқда. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг Ислом Каримов, Фурқат, Навоий ва Олмазор кўчалари оралиғидаги ҳудудда “Тошкент-сити” замонавий халқаро ишбилармонлик маркази барпо етилмоқда.


Мазкур марказда енг замонавий лойиҳалар ва ўзига хос архитектура йечимлари асосида уй-жойлар, офислар, бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш мажмуалари, миллий ва замонавий услубдаги инфратузилма обйектлари ва бошқа иншоотлар қад ростлайди.


Худди шу каби консепсия асосида Самарқанд шаҳрида ҳам “Самарқанд-сити” маркази қурилмоқда.


Шунингдек, Тошкент вилоятининг маъмурий маркази – Нурафшон шаҳрини мутлақо янгича ёндашув асосида ва илғор хорижий меъморчилик ютуқларини қўллаган ҳолда барпо етиш белгиланган. Ушбу шаҳарнинг бош режаси халқаро миқёсдаги хорижий архитекторлик компанияси томонидан ишлаб чиқилмоқда.


Aҳолининг ҳордиқ чиқариши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва маданий инфратузилма обйектларини ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида биргина Тошкент шаҳрининг ўзида “Екопарк”, “Дўстлик боғи” ва “Aшхобод боғи” каби истироҳат масканлари ташкил етилди.


Бундан ташқари, пойтахтимизда “Ўзбекистон” Миллий боғини тубдан қайта қуриш ва янги “Наврўз” боғини барпо етиш бўйича қурилиш-бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Миллий боққа туташ ҳудудда “Aдиблар хиёбони” барпо етилмоқда.


Замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб Тошкент шаҳрида меъморий ёдгорлик мажмуаси ва Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси ҳудудида мақбара барпо етилди.


Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида Сузук ота мақбараси ва ҳунармандчилик маркази, Хастимом мажмуасига ёндош ҳудудда Ислом сивилизацияси маркази ташкил етилмоқда.


Йиғилишда аҳолига арзон ва қулай уй-жойлар барпо етиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.


Бу борада қишлоқ массивларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурига асосан 2021йил 15 минг шундай уй-жой қурилмоқда. Бу мақсадлар учун 2 триллион 35 миллиард сўм маблағ ажратилган. Курс ишининг мақсади: Қурилиш ташкилотларининг фаолиятини турли нуқталардан кориб чиқамиз.



Download 271.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling