Тошкент архитектура курилиш институти


Download 3.1 Mb.
bet11/38
Sana28.09.2023
Hajmi3.1 Mb.
#1688785
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38
Bog'liq
Gl1-15 ва хаммаси

4. Трилатерация усули

8.2-шакл

Масофа ўлчаш учун радиоэлектроника воситалари қўлланилмоқда, бу эса геодезик таянч шахобчаларини хосил этишнинг янги трилатерация усулини келтириб чиқаради. Бу усулда қатор учбурчакларнинг томонлари светодальномер ва радиодальномер билан ўлчанади:







5. Полигонометрия усули

8.3-шакл

8.4-шакл

Бу усулда координаталари аниқланадиган пунктларни туташтирувчи чизиқнинг узунлиги ҳамда туташ чизиқлар орасидаги горизонтал бурчаклар ўлчанади.


Очиқ полигонометрия йўли одатда координаталари маълум бўлган иккита таянч пункт оралигида ўтказилади. Ёпиқ полигонометрия йўли эса координатаси маълум бўлган пунктдан бошланиб яна шу пунктга боғланади. Бир неча полигонометрия йўллари эса полигонометрия шахобчасини ташкил қилади. Триангуляция усули қўлланиб бўлмайдиган районларда (ўрмон зонаси, шахар ичи) геодезик таянч шахобчаларини қуришда полигонометрия усули қўланилади.
Полигонометрия полигон томонларини ўлчаш усулига қараб магистрал ва паралактик полигонометрияга бўлинади.

8.6. Магистрал полигонометрия


Магистрал полигонометрия координаталари маълум бўлган 2 таянч пункт оралиғида ўтказилган полигондан иборат, бунда бурилиш нуқталар 1, 2, 3...ларнинг координаталарини аниқлаш учун туташтирувчи чизиқларнинг узунлиги d1 d2 ... ларнинг бурилиш бурчаклари b1, b2 ... ҳамда y1, y2 бурчаклар ўлчанади.
Полигонометрия пунктларининг координаталарини ҳисоблашда охирги нуқта (С) нинг маълум координаталари контроль бўлиб хизмат қилади.


8.7. Паралактик полигонометрия

8.5-шакл

Паралактик полигонометрияда полигон томонлари бевоста ўлчанмайди, балки бошқа ёрдамчи томонларнинг узунлигидан фойдаланиб ҳисоблаб чиқарилади. Бу усул масофани ўлчаш қийин бўлган жойларда қўлланилади.


АВСД полигонометрия йўли берилган АВ, ВС, СД томонларини аниқлаш учун уларга перпендикуляр ва симметрик қилиб ав, mn ва kl базислар олинади, базислар жойда бевоста ўлчанади ва паралактик бурчаклар j1, j2, j3 ва y1, y2, y3 ҳам ўлчанади.






Download 3.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling