Тошкент архитектура курилиш институти


Download 3.1 Mb.
bet9/38
Sana28.09.2023
Hajmi3.1 Mb.
#1688785
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
Gl1-15 ва хаммаси

Ўртача квадратик хато. Бирор объектнинг қанчалик аниқ ўлчанганлигига бахо беришда ўлчаш натижаларининг ўртача квадратик хатосидан фойдаланилади. Ўртача квадратик хато m билан, ўлчаш натижаларидаги тасодифий хатолар D1, D2 , D3 .... Dn билан ифодаланса, ўртача квадратик хато қуйидагига тенг бўлади:

Чекли хато. Тасодифий хатолар белгиланган миқдордан ошмаслиги шарт. Бу миқдор хатонинг чегараси ёки чекли хато дейилади.
Эҳтимоллик назариясига кўра, нормал шароитда объектни 1000 марта ўлчаганда 3 мартадагина тасодифий хато қиймати йўл қўйиладиган ўртача квадратик хато қийматидан ошиши мумкин. Шунга кўра ўртача квадратик хатонинг учланган қиймати чекли хато деб қабул қилинади:
Dчек қ ± 3m,
m - ўртача квадратик хато.
Ҳозирги вақтда талаблар катта бўлганлиги учун: Dчек қ ± 2m.
Нисбий хато. Ўлчаш аниқлиги ўлчанган объектнинг ўлчамига боғлиқ бўлган ҳолларда объектларнинг тўғри ёки нотўғри ва қай даражада аниқ ўлчанганлиги нисбий хато билан белгиланади.
Нисбий хато ўртача квадратик хато абсолют миқдорининг ўлчаш натижасига бўлган нисбати билан ифодаланади:

m - ўртача квадратик хато.
l - ўлчаш натижалари.

Назорат саволлари:


1. Геодезик ўлчашлар турлари.
2. Ўртача хато ва ўртача квадратик хатоларни аниқлаш формулари
3. Чекли хато, нисбий хато.
4. Тасодифий хато.

8. ГЕОДЕЗИК ТАЯНЧ ШАХОБЧАЛАРИ.


8.1. Геодезик таянч шахобчаларининг турлари.


Жойда ўрни узоқ вақт сақланадиган қилиб махсус қурилма ёки мустаҳкам қозиқ билан белгиланган ва планли координатаси ёки абсолют баландлиги аниқланган нуқтага геодезик таянч пункт дейилади.
Бундай нуқталар йиғиндиси геодезик таянч шахобчаларни ташкил этади. Планли координатаси маълум бўлган таянч пунктга, планли таянч пункт, абсолют баландлиги маълум бўлган таянч пунктга эса баландлик таянч пункт дейилади. Шунга яраша геодезик таянч шахобчалари планли ва баландлик таянч шахобчаларга бўлинди.
Геодезик таянч шахобчалари, давлат геодезик таянч шахобчалари, маҳаллий геодезик таянч шахобчалари ва план олиш таянч шахобчаларига бўлинди. Давлат геодезик таянч шахобчалари махсус программа асосида барпо қилинади ва барча масштабдаги топографик планларни олишда таянч бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимиз халқ хўжалиги ва мудофаасига турли илмий ва техникага доир масалаларни ечишда ҳам давлат геодезик таянч шахобчаларига асосланади.

Download 3.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling