Тошкент архитектура курилиш институти


Download 3.1 Mb.
bet5/38
Sana28.09.2023
Hajmi3.1 Mb.
#1688785
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Gl1-15 ва хаммаси

Махсус табиий географик карталарга - геологик, геофизик, ботаник, иқлимий; махсус ижтимоий-иқтисодий карталарга эса тарихий-иқтисодий, маъмурий-сиёсий ва бошқалар киради.
Ҳозирги вақтда план олиш натижасида асосан территорияни топографик плани ёки йирик масштабли топографик карта тузилади.
Топографик карталар йирик масштабли бўлганлигидан уларда территория маълум катталикдаги қисмларга бўлиниб, ҳар бир қисм алоҳида-алоҳида варақда, қабул қилинган картографик проекцияда, масштаб, ҳамда рамкада тасвирланади. Топографик картанинг ҳар бир варағидаги территориянинг ўлчами маълум қоида ва номенклатурага асосан олинади.
Топографик картанинг ана шу элементлари - картографик тўр, масштаб, номенклатур - унинг математик элементлари дейилади. Ер юзининг топографик картада тасвирланадиган тафсилотлари эса картанинг географик элементлари дейилади. Географик элементлар территориянинг релъефи, гидрографияси, ўсимлик ва тупроқ грунт кўрсаткичлари, аҳоли яшайдиган пунктлар, ҳамда баъзи бир хўжалик, сиёсий-маъмурий элементлардан иборат.
Топографик картадан фойдаланишни осонлаштириш мақсадида унинг рамкасидан ташқарида турли чизма, схема ва ёзувлар берилади. Булар топографик картанинг ёрдамчи элементларидир.

5.3. Топографик план ва карталар масштаби.


Топографик планлар тузиш учун асосан 1:500; 1:1000; 1:2000; 1:5000 - масштаблар қабул қилинган.
Топографик карталар тузиш учун 1: 10 000; 1:25 000; 1:50 000;
1:100 000; 1:200 000; 1:300 000; 1:500 000 масштаблар қабул қилинган. Ҳар бир топографик план ва картанинг масштаби, унинг рамкаси остида берилади: сонли, сўзли ва чизиқли.
Масштаб - ер юзидаги масофалар горизонтал проекцияларининг кичрайтирилган даражасидир. Рақамлар билан сонли масштаб ифодаланади ва каср тарзида ёзилади: 1/М. М - масштабнинг кичрайтириш даражаси (М 1/100; 1/5000).
Сонли масштаб сўз билан ифодаланса - сўзли масштаб деб аталади (1см да 1м; 1см да 1 км.).
Масштаб график шаклда ифодаланса - чизиқли масштаб дейилади. Чизиқли масштаб битта чизиқдан ёки икки параллель чизиқдан иборат бўлиб, чизиқлар маълум узунликдаги кесмаларга бўлинади; кесма масштаб асоси дейилади (1 ёки 2 см). Кесмалар устига унинг юзидаги узунлиги ёзилади.
Чизиқли масштабнинг чап томонидаги биринчи кесма тенг 10 бўлакка бўлинади - 1 бўлаги - график аниқлиги дейилади (5.1-шакл).
Картадан ўлчанган чизиқларнинг жойдаги узунлигини аниқроқ ўлчашда кўндаланг масштабдан фойдаланилади (5.2-шакл).

5.1-шакл




5.2-шакл




Download 3.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling